Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ғаллакорлари 50 456 гектардан ортиқ майдонда ғалла етиштирди

--- 28-май, 11:329 1 366

Тайёргарлик қизғин

Жорий йилда Чироқчи тумани ғаллакорлари 50 456 гектардан ортиқ майдонда ғалла етиштирди.
Шу кунларда етиштирилган ғаллани нест-нобуд қилмай йиғиб олиш, ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш долзарб вазифалардан биридир. Шу мақсадда туманимизда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев бошчилигида  2020 йил ғалла ўриш мавсуми олдидан тумандаги комбайнларнинг мавсумга шайлиги ўрганилди.
Чироқчи транспорт касб ҳунар коллежи биносида ўтказилган назорат тадбирида ғалла ўриш комбайнларининг техник ҳолати билан бирга муҳандис-техник ходимлар, механизаторлар учун яратилган кундалик эҳтиёж воситалари, уларнинг моддий манфаатдорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 
Шунингдек, вилоят раҳбари бошчилигида ўтказилган тадбирда жойларда маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари, тажрибали деҳқонлар, фермерлар билан ҳамкорликда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш борасида зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Чироқчи туманида ғалла ўримига жалб этиладиган  126  комбайн ва дон ташишга мўлжалланган транспорт воситалари текширувдан ўтказилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди.
Ғалла мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида кўплаб панно ва шиорлар тайёрланиб, йўл четлари ва гавжум жойларга ўрнатилди.

Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР