Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Мактабга китоб совға қилди

--- 16-янв, 16:389 1 400

Таассуротларга бой, ҳаяжонли дақиқалар болалар ва мураббийларда катта қизиқиш уйғотди. Мактаб ҳовлисидаги давра суҳбати, синф хонаси ҳамда кутубхонада кечган мулоқотлар даврида ташаббускор аёл болалик даврларини эслади. Камолатга етиши омили айтойдил ўқиш ва тинмай изланиш бўлганлигини таъкидлади. Ҳаётида эришган ютуқларининг бош сабабчиси эса — китоб бўлганлигини ёшларга уқтирди. Барчани китобга ошно бўлишга чорлаб, мактаб кутубхонасига 100 донадан зиёд илмий ва бадиий адабиётлар туҳфа этди.

Ўқувчилар В.Темурованинг босиб ўтган умр йўли болаларга ибрат эканлигини, китоб мутаолааси энг севимли машғулотларига айланишини айтишди. Пухта билим олиб, юрт корига ярадиган комил инсонлар бўлиб вояга етишга сўз беришди.

Қизғин суҳбатлар мактаб ошхонасида бир пиёла чой устида кечган “Ҳаёт йўли!” мавзуидаги гуринг чоғида ҳам давом этди. Вера Темурова  тадбирдаги нутқида ҳам  ёшларда  Ватанимиз тақдири ҳамда келажаги учун даҳлдорлик ва масъулият ҳиссини уйғотиш, баркамол ва соғлом авлодни вояга етказишда жамоатчиликнинг ролини кучайтириш юзасидан тавсиялар берар экан, биринчи навбатда китобхонлик маданиятини юксалтириш, йигит ва қизларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқларини ошириш зарурлигига эътиборни қаратди.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR