Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

154 нафардан зиёд кам таъминланган оиланинг уй-жойлари таъмирланди

--- 15-мар, 13:579 1 026

Юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.
Зеро, ҳашарлар пайтида маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, жамият тафаккурининг янгиланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.
Ҳашар инсонларга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбирдир. У ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, боғлайди. Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Ҳашар кунларида туман бўйича 154 нафардан зиёд кам таъминланган оиланинг уй-жойлари таъмирланиб, 2880 м2 ҳажмдаги ишлар бажарилди. Ушбу ишларга 65 миллион 701 минг сўм маблағ сарфланди. Мингдан ортиқ ёлғиз кекса ва ногиронлар, 150 та эҳтиёжманд оилага ушбу мақсадда жами 37 миллион 386 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР