Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича семинар ўтказилди

--- 18-янв, 19:199 1 297


Туман ҳокимлиги мажлислар залида 2020 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Семинарда вилоят Давлат Солиқ бошқармаси вакиллари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда мутахассислар янги таҳририда қабул қилинган солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар хусусида солиқ тўловчилар атрофлича тушунчалар беришди.

Семинар доирасида тадбиркорлар ва бухгалтерларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалга киритилиши билан боғлиқ энг кўп учрайдиган саволларга жавобларни ўз ичига олган «Солиқ-плюс» - «Налоги плюс» газеталарининг махсус сони тарқатилди.

Шунингдек иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар олишди.



 




Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR