Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси 2020 йилнинг дастлабки ойида нималарга эътибор қаратди

--- 01-фев, 14:499 1 355

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ва уни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Чироқчи туманидаги  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари (кейинги матнларда “қабулхона” деб юритилади) ташкил қилинди.

Фармонга мувофиқ, Чироқчи туманидаги Бош вазир қабулхонаси Давлат хизматлари марказлари билан бирга жойлаштирилди. Қабулхона зарур мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, телефон алоқа тармоқлари, юқори тезликда ишлаш имконини берувчи оптик толали интернет тармоғига уланишлари таъминланди.

Бундан ташқари, Фармон ижросидан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида, туманнинг қабулхона жойлашган бино атрофига Бош вазир қабулхонаси номини ўзида акс этган махсус “баннер” , махсус “стелла” ўрнатилди. 3 хил турдаги 400 дан ортиқ буклетлар тайёрланиб сайёр қабулларда мурожаат этувчиларга, шу жумладан тадбиркорларга тарқатилди. 

Қабулхонага жорий йилнинг 01 январь ҳолатига жами 198 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур келиб тушган мурожаатлар қабулхоналар томонидан назоратга олинган ҳолда ўз вақтида тегишлилиги бўйича ваколатли органларга юборилиб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.

Ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган мурожаатларнинг ўзлари келган ҳолда 104 та (51,1%), business.gov.uz орқали 1 та (0.7%) Call маркази орқали 45 та (23,7%), Сайёр қабуллар орқали 48 та  (24,4 %) ни ташкил этди. Жами  198 та мурожаатдан 105 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, қолган 93 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. 

Айритом МФЙ 2 та, Аннарўз МФЙ 3 та, Араббанди МФЙ 1 та,   Бегламиш МФЙ 4 та, Боғишамол МФЙ 3 та, Буронжуз МФЙ 1 та, Галабек МФЙ 3 та, Ғаллачи МФЙ 3 та, Гужумли МФЙ 2 та,  Гулистон МФЙ 2 та, Дам МФЙ 2 та,  Додиқ МФЙ 3 та, Дурсун МФЙ 3 та, Дустлик Диёри МФЙ 2 та, Жар МФЙ 4 та, Истиқлол МФЙ 1 та, Зарбдор МФЙ 1 та, Кишмиштепа МФЙ 5 та, Кукдала МФЙ 11 та, Куктош МФЙ 4 та, Қаҳрамон МФЙ 3 та, Қумдарё МФЙ 3 та, Қуруқсой МФЙ 1 та, Қизилчовра МФЙ 3 та, Лангар МФЙ 3 та, Мустақиллик МФЙ 3 та, Мирзатуп 2 та, Навоий МФЙ 2 та, Наймансарой МФЙ 1 та, Обод МФЙ 3 та, Оқтош МФЙ 11 та, Олтин дала МФЙ 3 та, Паканди МФЙ 5 та, Пахтаобод МФЙ 1 та, Пахталисой МФЙ 2 та, Соҳил МФЙ 2 та, Сойбўйи МФЙ 3 та, Сувлиқ МФЙ 1 та,  Талоқтепа МФЙ 2 та, Тошли МФЙ 2 та, Торжилға МФЙ 3 та, Ўзбекистон МФЙ 3 та, Уйшун МФЙ 1 та, Уймовут МФЙ 1 та, Утамайли МФЙ 8 та, Умакай МФЙ 2 та,   Хумо МФЙ 2 та, Хушали МФЙ 2 та, Чимқўрғон МФЙ 1 та, Чамбил МФЙ 1 та, Чироқчи МФЙ 7 та, Чоршанба МФЙ 1 та, Чорвадор МФЙ 3 та, Чоштепа МФЙ 3 та, Чувуллоқ МФЙ 1 та, Чиял МФЙ 1 та, Шўрбозор МФЙ 7 та, Шурқудуқ МФЙ 2 та, Эски Анҳор МФЙ 2 та, Янгиқурилиш МФЙ 1 та, Янгиҳаёт МФЙ 1 та, Янгиобод МФЙ 1 та жами 198 та мурожаатни ташкил ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларни соҳалар бўйича таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, уларнинг 51 таси банк кредитлари ажратишда амалий ёрдам бериш юзасидан, 96 таси тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш мақсадида ер участкалари ажратишда амалий ёрдам бериш тўғрисида ва қолган 51 таси бошқа соҳаларга оид мурожаатлардир. 

Уларнинг 192 таси туман даражасидаги, 6 таси вилоят даражасидаги мурожаатларни ташкил этади. 

Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар асосан Ер ресурслари ва давлат кадастр Чироқчи туман бўлими ва банк соҳасидаги мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилади. Қабулхоанага келиб тушган мурожаатларнинг муддатларини бузилишига асосан туман ҳокимлиги,Мажбурий ижро Наманган вилояти бошқармаси , Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими Чироқчи туман ва тумандаги тижорат банклари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда саёз ёндошган ҳолда белгиланган муддатларга риоя қилинмаган.


 
 

 Қабулхона етакчи мутахассиси                                 С.Бобоқулов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР