Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Худойбердиевич Эркаевнинг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларига табриги

yangiliklar 11-дек, 16:379 280
Ассалому алайкум машаққатли соҳа вакиллари, азиз бобо деҳқонлар, фермерлар ва томорқа эгалари. Ҳурматли кластер ходимлари!
“Саховатли заминимизда гўзал ҳосил байрами нишонланаётган шу файзли дамларда янги Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, қадоқ қўли ва фидойи қалби билан элимизнинг ризқ-насибасини яратаётган, ўз ишининг устаси бўлган моҳир деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчилар ва ирригаторлар, агроном ва механизаторлар, агрокластерларнинг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, соҳанинг жонкуяр олимлари ҳамда мутахассисларига самимий миннатдорчилик билдираман.
Азиз дўстлар!
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқни кўзлаган ҳолда амалга ошираётган туб ислоҳотларимиз тизимда салмоқли натижаларга эришишда муҳим омил бўлмоқда.
Биз бу йўналишдаги ишларимизни изчил давом эттириб, мамлакатимизда қулай агробизнес муҳитини яратиш, бу борада инвестициявий жозибадорликни ошириш, соҳани саноатлаштириш масаласига устувор аҳамият қаратмоқдамиз.
Ўз навбатида, омилкор деҳқон ва фермерларимиз энг сўнгги илм-фан ютуқларини пухта ўрганган ҳолда, кўп йиллик бой билим ва тажрибалари билан соҳа тараққиёти учун азму шижоат кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ҳаммамизга аёнки, деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли, айни вақтда машаққатли касблардан биридир. Лекин мавжуд муаммоларга қарамасдан, барча тармоқларда мўл ҳосил етиштириб, аввалги йилларга нисбатан юқори марраларга эришганингиз учун Сиз, азизларга ҳар қанча таҳсин айтсак, арзийди.
Бу йил туманимиз бўйича 33 минг 688 тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 16 минг 409 тоннага яқин дон, 13 минг 413 тоннадан зиёд пахта хом ашёси, 190 тонна пилла, 40 тонна гўшт, 12 600 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари, 11 800 минг дона тухум, 55 тонна балиқ етиштирилгани йил бўйи туну кун қилинган машаққатли меҳнатнинг муносиб самарасидир.
Бу ҳақда гапирганда, ғалланинг ҳар гектаридан 60-70 центнердан ҳосил олган Ғалаба ҳудудидаги “Шукуров Ҳусан Абдуллаевич”, “Абдували Рўзиев”, Меҳнатобод ҳудудидаги “Ботир али”, “Амир ҳожи ота ўғиллари”, Пахтакор ҳудудиди “Баркамол Ҳудойқулов”, “Ғудол бобо”, “Эшмирзаев Бободўст”, Ўзбекистон ҳудудида “Соҳиб класс”, “Молонов Меҳрож”, “Мийли ота”, Салим Жўраев ҳудудида “Раҳим”, “Тошпўлат бобо ўғли Ўрол” Бешчашма ҳудудида   “Шоимов Баҳром”, “Хўжамиёр бобо”, “Бобоей Шербек Байрамалиевич”, Зарбдор ҳудудида “Собит Шермамат ўғли”, “Пирманов Шуҳрат Саидович” Соҳибкор ҳудудида “Тоир Жўраев”, “Тўраев Илхом Ҳасанович”, Ҳамид Олимжон ҳудудида “Аралов Шариф Хушмуродович”, “Қаҳрамонов Ҳасан” каби фермер хўжаликларининг номларини мамнуният билан эътироф этамиз.
Қадрли юртдошлар!
Бугунги кучли рақобат шароитида қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам янгича ёндашув, инновациялар ва илғор ишланмаларни, интенсив ва ресурс тежайдиган технологияларни изчил татбиқ этишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.
Кейинги пайтда бутун дунёда бўлгани каби минтақамизда ҳам юз бераётган иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани, экологик муаммолар соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш нақадар долзарб эканини кўрсатмоқда.
Ана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва инновацион технологияларни қўллаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, экспорт географиясини кенгайтиришдек устувор масалаларда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига асосланган, бошқарувнинг мутлақо замонавий шакли бўлган кластер тизими жорий этилаётгани амалда ўзини тўла оқламоқда. Ушбу инновацион тизим аграр соҳани ривожлантиришнинг муҳим воситасига, қишлоқ аҳолисининг кафолатли даромад манбаига айланиб бормоқда.
Агрокластерлар қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш, соҳани саноатлаштириш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, пировардида четга хом ашё эмас, қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот экспорт қилиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш каби асосий вазифаларни самарали амалга оширмоқда.
Ер қадрини биладиган, унинг ҳар қаричидан унумли фойдаланадиган, доимо изланиб, ноёб тажриба мактаби яратган кластер раҳбарлари, фермер ва деҳқонларимиз, шунингдек, мева-сабзавот, шоли, доривор гиёҳлар етиштириш, чорвачилик ва бошқа соҳаларда ҳам юқори натижаларни қўлга киритиб келаётгани ғоятда аҳамиятлидир.
Ҳурматли соҳа вакиллари!
Энди, қисқача келгуси йилда олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида қисқача тўхталсам.
Сизларга маълумки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, оборотдан чиққан экин майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, лалми ерларни ўзлаштириш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан туманимизда 2023 йил давомида 1 000 гектар оборотдан чиққан ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши режалаштирилмоқда.
Бугун агросаноат соҳасида шундай ривожланган интенсив технологиялар қўлланмоқдаки, улар ёрдамида ҳатто, тошлоқ ерларда ҳам экинлар экилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Айни пайтда Чироқчида ҳам ердан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида тоғ ён-бағирларида боғзорлар узумчилик, пистачилик, ёнғоқзор ва анорзорларни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, жорий йил давомида 4200 гектар лалми ер майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари асосида боғзорлар ташкил этилган бўлса, 2023 йил давомида 7000 минг гектар лалми ер майдонларида боғ ва токзорлар ташкил этишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланаётган фермерлар сони туманимизда кун сайин кўпайиб бормоқда. Хусусан, томчилатиб суғориш технологиялари асосида жорий йил давомида 22 та фермер хўжаликларида пахта-ғалла маҳсулотлари етиштирилиб юқори ҳосилдорликка эришилди. 2023 йилда эса “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан сув таъминоти оғир ҳудудлардаги фермер хўжаликларининг  2000 гектар ер майдонларида сув тежовчи ускуналардан фойдаланишни режа қилинган. Албатта олиб борилаётган бу каби амалий ишлар натижасида миришкор фермер деҳқонларимиз кам ҳаражат қилиб кўп ҳосил олишга эришади.
2023 йилда “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, 300 иш ўрнига эга Ип-калава, 150 иш ўрнига эга мато ва 500 иш ўрнига эга бўлган текстел ва тирикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш завоб фабрикаларини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Албатта, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан туманимизда янги иш ўринлари яратилибгина қолмай, тумннинг саноат соҳасидаги соҳасидаги экспорт улиши ошишига ҳам замин яратади.
Туманимизда Сиз миришкор деҳқонлар билан биргаликда ҳар бир фермер хўжалиги ер майдонларида “Дала маданияти"ни шакллантиришни бошладик. Жорий йил давомида фермер хўжаликлари ер майдонларида “Дала маданияти” лойиҳаси доирасида 50 минг дона тут, 123 минг дона ток кўчатларини қадаган бўлсак, 60 минг дона ошқовоқ ўруғларини екиб ҳосил олдик. 2023 йил давомида ҳам ушбу амалий ишларини давом эттиришини олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Олдимизда турган бундай масъулиятли вазифаларни бажаришда барчангиз елкама-елка туриб, бир тану бир жон бўлиб, бор малака ва тажрибангизни, куч-ғайрат ва салоҳиятингизни сафарбар этишингизга ишонаман.
Муҳтарам дўстларим, қадрдонларим!
Мир Алишер Навоий ҳазратларининг бободеҳқонларни улуғлаб, улар ерга уруғ сочиб, эл-юрт учун ризқ йўлини очадилар, деб айтган сўзларида теран ҳаётий маъно борлигини ҳаммамиз яхши биламиз.
Сизларни ушбу файзли ва шукуҳли айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Кириб келаётган янги – 2023 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин! Халқимиз, элимиз дастурхонидан тўкин-сочинлик ҳеч қачон аримасин!
Умрингиздан, меҳнатингиздан барака топинг, танти ва бағрикенг, яратувчан ва она заминни севиб ардоқлайдиган азизларим!», дейилади табрикда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР