Қашқадарё вилояти Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ, Миришкор, Шаҳрисабз ва Нишон туман ҳокимлари делегацияси Фарғона вилоятида
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев: туманда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, аграр соҳани ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида "Фарғона тажрибаси" билан танишаётган Қашқадарё туман ҳокимлари айни вақтда Олтиариқ туманидаги логистика марказида яратиган шароитлар ва ишлаб чиқариш технологиялари билан танишишмоқда. Келгусида Чироқчи туманимизда ҳам шундай логистика марказлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу эса сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, кўплаб иш ўринлари яратиш имконини беради.

Делегация аъзоларининг Фарғона вилоятидаги иккинчи куни: Олтиариқ туманидаги "Файзли боғлар сари" мева-сабзавотчилик Бирлашма кооперациясида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Шундан сўнг тумандаги қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва тузатиш устахонасида деҳқон қаноти саналган техникаларнинг жорий мавсумга шай ҳолатга келтирилганлиги ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан ўртоқлашилди. Ташрифдан кўзланган мақсад вилоятда амалга оширилаётган ишлар, янгиланиш ва ўзгаришлар шу жумладан боғдорчилик ва узумчилик каби соҳаларни воҳамиз миқиёсида водий анъанасини ривожлантириш.