«Nasafnews» интернет сайти орқали эълон қилинган Чироқчилик пиллакорлар норози. Пилла пулини ким беради? сарлавҳали танқидий мақола юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг Қуруқсой маҳалласи Қуруқсой қишлоғидаги бир гуруҳ касаначилар билан қилган мурожаатлари юзасидан учрашишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари: туман “Агропилла” МЧЖ раиси Эркин Усмонов, туман Молия бўлими мутахассиси Улуғбек Сангиров, маҳалла раиси И.Норқобилов ва ҳудуд агрономи А.Бойназаровлар даставвал, Салтанат Дўстназарованинг хонадонида бўлишди. С.Дўстназарова 11 грамм ипак қурти олганлиги ва ундан 32 килограмм пилла топширгани ишчи гуруҳ аъзолари томонидан очиқланди. С.Дўстназарова ва унинг яқин қариндоши Малоҳат Нурматова 1 қути 22 грамм ипак қуртини икки бўлиб, парваришлашган ва жами бўлиб, 64 килограмм пилла етиштиришган. Мавсум бошида С.Дўстназарова ва М.Нурматовалар бўнак сифатида 266 минг сўм миқдорида маблағ олишган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан С.Дўстназаровага етиштирган пилла пулини шартнома шартларига кўра 90 кун (3 уч ой) муддат ичида олиши ва бир йиллик иш стажига эга бўлиши ҳақида ҳуқуқий тушуча берилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари Муҳиддин Жумнов, Хусан Бойқулов ва Муҳиддин Ахмедовлар билан учрашишди. Касаначи фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқот давомида уларга етиштирган пилла ҳосили пулини қайт тарзда олиши ва бир йиллик меҳнат стажига эга бўлиши ва белгиланган режадан ошиқ пилла топширган оғир турмуш шароитида яшаётган касаначиларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 700 минг сўм миқдоридаги қўшимча маблағ берилиши ҳақида тушунча берилди.
Касаначи фуқаролар орасида Муҳиддин Жумановнинг пилла режасини ошиғи билан топширгани ва оғир турмуш шароитида яшаётганлиги турмуш ўртоғининг саломатлигида муаммолар борлигини ҳисобга олиб, ишчи гуруҳ раҳбари туман “Агропилла” МЧЖ раиси Э.Усмонов фуқарога туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратиладиган 700 минг сўм миқдоридаги ёрдам пулини олишида амалий ёрдам беришини айтиб ўтди.
Туман “Агропилла” МЧЖ раҳбари Эркин Усмоновнинг айтишича унга жорий йилнинг 20 июнъ куни «Nasafnews» интернет сайти муҳбири телефон қилган. МЧЖ раҳбари ва интернет сайти муҳбири ўртасида “Пилла пулини ким беради” мавзусида ўзаро суҳбат бўлган. Э.Усмоновнинг таъкидлашича, фермерлар, касаначилар ва “Агропилла” МЧЖ ўртасида тузилган шартноманинг 4.4-бандига асосан пилла ҳосили топширилган кундан эътиборан 90 кун (3 уч ой) муддада тўлаб берилади.
– Туманда айни кунларда пилла қабул қилиш давом этмоқда жорий йилнинг 22 июнъ ҳолатида туман “Агропилла” МЖЧга 78 тонна 486 килограмм пилла қабул қилинди. Биргина туманнинг Қуруқсой маҳалласида 74 нафар касаначилар пилла етиштиришди. Улар қарийиб 2 тонна пилла етиштириб жамиятга топширишди. Режага кўра, Қуруқсой маҳалласидаги 74 нафар касаначилар 95 қути ипак қуртидан 5 тонна 415 килограмм пилла топшириш режалаштирилган эди. Айни кунларда ҳам Қурқсой қишлоғилик касаначилар жамиятга пилла топширишмоқда,- дейди Э.Усмонов.
Касаначилар ва туман “Агропилла” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага кўра, пилла ҳосили пули касаначиларга жорий йилнинг 31 декабри санасигача тўлаб берилади. Лекин Қуруқсой қишлоғилик касаначилар ва “Агропилла” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага биноан касаначилар етиштирган пилла ҳосили учун мавсум якунланмасдан меҳнат ҳақларини талаб қилишмоқда.
Туман “Агропилла” МЧЖга қабул қилинаётган пилла ҳосили қуритилиб вилоят “Радионтсилк” корхонасига юборилади. Шундай сўнг, вилоят “Радионтсилк” корхонаси томонидан етиштирилган пилла ҳосили учун пул ажратилади. Корхона эса пилла ҳосилидан тушган маблағларни туманлар кесимида белгиланган режага биноан туман “Агропилла” МЧЖларга ўтказиб беради. “Агропилла” МЧЖ ҳисоб рақамига келиб тушган пилла ҳосили маблағлари эса касаначиларга топширган пилла ҳосили учун пластик карталарига ўтказиб берилади.
Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот Хизмати.