Чироқчида эркак нега аёлни калтаклади?
Чироқчи тумани "Чироқчи клатер" МЧЖ ҳовлисида туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов, Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Усмонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Шавкат Чоршанбиев ва туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Нумон Раджабовлар ва жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида "Қанотли" маҳалласида ёш йигитнинг ҳеч бир сабабларсиз аёлни калтаклаб содир этган жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда 2021 йил 12 май куни, туманнинг "Пахтаобод" маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган уй бекаси Д. Эни қишлоқдоши 2004 йилда туғилган Д. М унинг яшаш уйига келиб акасининг қизини сўрайди ва ҳақоратлаб, ҳеч бир сабабларсиз ўриб тан жароҳати етказиб, жиноят содир этилганлиги, унинг оқибатлари, жиноятни келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди.
Содир этилган жиноят тафсилотларига кўра, жорий йилнинг 12 май куни "Пахтаобод" маҳалласида Д. Энинг яшаш уйига Д. М келиб "акангни қизи З.ни қаерга яширдинг" дея бақириб, ҳақорат қилади. Икки фуқаро бир-биридан қолмай арзимас масала юзасидан гап тортишиб, ўзаро жанжаллашишган. Жанжал вақтида Д. М ўзига таниш бўлган аёл қишлоқдоши Д. Эни ўриб калтаклайди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда сўзга чиққанлар, ушбу жиноятнинг содир этилишига асосан масъул ходимларнинг бефарқлиги сабаб бўлганлигига урғу қаратишди. Атроф-муҳитга лоқайд ва бепарво муносабат туфайли шундай кўнгилсиз жиноятлар содир этилаётганлиги ўкинч билан тилга олинди. Шунингдек, кичик низоларга ва ўзаро тортишувларга гувоҳ бўлаётган пайтда атрофдагиларнинг мажбуриятлари, тинчликни сақлаш олдидаги вазифалари, зудлик билан ўша ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторига хабар қилиш ҳамда бошқа бир қанча мавзуларда сўз юритилди.
Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишини томошабин бўлиб кузатиб туриши эмас, балки уни олдини олишга чин дилдан ҳаракат қилиши шартлиги, ўзининг огоҳлиги ва ҳушёрлиги билан масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Муҳокама якунида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги айтилиб, бу борада тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
✍️Нумон Раджабов, Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари.