2020 йил 12 август куни соат тахминан 21:15да Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи "Чироқчи-Паканди" автомобил йўлининг 2-километрида туманнинг Меҳнатобод маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган С.С. ўз бошқарувида бўлган, “NEXIA-2” русумли автомашинасини маҳалласи яшаш уйи томонга бошқариб кетаётган пайтда, туманнинг Боғишамол маҳалласида яшовчи 23 ёшли С.С. бошқарувида бўлган "MINSK" русумли мотоциклида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисида ҳаракатланиб келаётган С.С. ўз бошқарувида бўлган, “NEXIA-2” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда "MINSK" русумли мотоцикль ҳайдовчиси С.С. "тоз суягининг ёпиқ синиши " ташхиси билан шифохонага ётқизилган.Вилоят ИИБ молия ва моддий техника таъминоти етакчи мутахасиси, майор Жамол Худойназаровнинг хабар беришича, ЙТҲ оқибатида бошқа жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан туман шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.