Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Чироқчи тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Чироқчи" маҳалласи ҳамда "Чироқчи деҳқон озиқ-овкат бозори" МЧЖда фуқаролар ва тадбиркорлар билан суҳбат олиб борилди.
Суҳбат жараёнида қўриқлаш пультига уланишнинг афзалликлари ҳақида баътафсил маълумотлар берилди. Хонадон ва объектларни қўриқловга олишда бугунги куннинг замонавий техник қўриқлов воситалари орқали қўриқловлар ташкил этилганлиги юзасидан кўргазмали тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Чироқчи тумани Қўриқлаш бўлими бошлиғи Комил Абдурахмонов маълум қилди.