Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман ҳокими Фермер хўжаликлари раҳбарларига МУРОЖААТ йўллади

yangiliklar / murojaatlar 18-июл, 12:149 541
Чироқчи туман ҳокими Н.Х.Эркаевнинг
Фермер хўжалик раҳбарларига  МУРОЖААТИ

Ҳурматли фермерлар!
Азиз ҳамкасблар!

Бугунги кунда биз учун, Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар, ўзбек деҳқонлари номини янада юксакларга кўтариш имконини яратмоқда.
Дунё аҳли бахтлилар мамлакати дея ватанимизнинг гуллаб-яшнаётганига, халқимизнинг фаровон ҳаётига бежиз ҳавас билан қарамаяпти. 
Бундай эъзозга, Сиз билан биз, толий баланд юртдошларимиз сазовор бўлмоқда.
Бугунги осойишталик, фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш ва юртимизни янада обод қилиш барчамизнинг зиммамиздаги улкан масъулиятдир.
Шундай экан, она Ватанимизнинг бойлиги бўлган ерга муносабатимизни яна бир бор тубдан ўзгартириб, униб чиққан қут-барака манбаини меҳр билан парваришлаш, табиий офатларга нохушликларга қарши мардонавор туриб, сабр-қаноат билан экин майдонларимизга ҳаёт бахш этиш, ўз фарзандимиздек парваришлаб, ғалладан юксак ҳосил яратилди.
Туманда жорий йил ҳосили учун 4,9 минг гектар сувли майдонларда 1 та ғаллачилик кластери ва 329 та фермер хўжаликлари томонидан баракали дон ҳосили етиштирилди.
Туманимиз ғаллакорлари томонидан бугунгача давлатга 13,5 минг тоннага яқин ёки ўтган йилга нисбатан 3,5 минг тоннадан зиёд бошоқли дон топширилди. 
Бундан ташқари, қарийиб 2,5 минг тоннадан ортиқ ғалла аҳоли ва фермерлар ихтиёрида қолиши ҳам ризқ-рўзимизнинг мул-кўллигидан далолат.
Бу жараёнларда Ўзбекистон ҳудуди 125 фоизга, Пахтакор 123 фоизга, Зарибдор 117 фоизга, Соҳибкор 115 фоизга, Охунбобоев 111 фоизга, Ҳайиткул 107 фоизга ва Ғалаба 101 фоизга фермер хўжаликлари юқори натижаларини қайд этиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Айниқса, Зарибдор ҳудудидаги "Бегали Соатов" ф/х 142 фоизга, "Арзи Серкаев" ф/х 149 фоизга, "Акобир 2015" ф/х 141 фоизга ва "Шамшодбек Ойбек ўғли" ф/х 140 фоизга;
Бешчашма ҳудудидаги “Мирмуҳаммад чорваси” ф/х 144 фоизга, “Шоимов Бахром” ф/х 141 фоизга, “Хужамиёр бобо” ф/х 137 фоизга, “Пўлатов Сарвар Олмосович” ф/х 122 фоизга, "Бердирахматов Шохмардон" ф/х 117 фоизга, “Элмурод Эшмурод Кенжаевич” ф/х 123 фоизга ва “Маҳмадолиев Жаҳонгир Шамсиддин” ф/х 112 фоизга; 
Ҳайиткул ҳудудидаги "Қўчқор бобо набираси Зафар" ф/х 167 фоизга, "Алла Карвон Додиқ" ф/х
140 фоизга, "Аллаев Пирман" ф/х 139 фоизга ва "Жавохир Ҳамидович" ф/х 138 фоизга;
Ўзбекистон ҳудудидаги "Асқарбек Юлдузи" ф/х 148 фоизга, "Ёқут" ф/х 148 фоизга, "Асил бобир бир" ф/х 143 фоизга ва “Мейли ота” ф/х 139 фоизга; 
Пахтакор ҳудудидаги "Абдихол Бердиевич" ф/х 144 фоизга, "Абдусаттаров Акобир" ф/х 138 фоизга, "Бобохўжа" ф/х 133 фоизга ва “Жўра Вофоев” ф/х 132 фоизга; 
Ғалаба ҳудудидаги "Абдували Рўзиев хавоскор" ф/х 143 фоизга, "Агро Чироқчи ғаллакор" ф/х 126 фоизга, “Ахмедов Абдисалом Абдихамидович" ф/х 122 фоизга ва "Ғолиб Чироқчи" ф/х 119 фоизга; 
Меҳнатобод ҳудудидаги "Амирҳожи ота ўғиллари" ф/х 141 фоизга, "Ботирали" ф/х 140 фоизга, “Сухроб” ф/х 136 фоизга ва “Сардор Шокир ўғли” ф/х 117 фоизга; 
Соҳибкор ҳудудидаги "Жўралов Садин Жўралович" ф/х 145 фоизга, "Тоир Жўраев" ф/х 141 фоизга, “Тўлқин Мамасоатович” ф/х 140 фоизга ва “Тўраев Илхом Ҳасанович” ф/х 130 фоизга; 
С.Жўраев ҳудудидаги "Сардор Мурод юксал" ф/х 145 фоизга, "Норли бобо набираси Асқар" ф/х
143 фоизга, "Эштемир ота Рахимов" ф/х 127 фоизга ва "Кўм-кўк яшил боғи" ф/х 117 фоизга; 
Охунбобоев ҳудудидаги "Абрай бобо" ф/х 154 фоизга, "Қораев Абдурашид Жўраевич" ф/х 145 фоизга, "Кенжаев Акбар Бердиёрович" ф/х 140 фоизга ва “Тилявов Бекжон Назарович” ф/х 140 фоизга;
Ҳ.Олимжон ҳудудидаги "Караманов Ҳасан" ф/х 146 фоизга, "Арабов Шариф Хўшмуродович" ф/х 140 фоизга, "Расулов Арзиқул Абдирахмонович" ф/х 133 фоизга ва “Ашуров Бобошер Урозович” ф/х 117 фоизга давлат шартнома режасини бажариб, фермер хўжаликларининг ғалла майдонларида ҳосил 75-80 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилдан ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиниши эвазига давлат захирасига топширилган ғалланинг 80 фоизи дон корхоналари томонидан ўтган йилга нисбатан икки баробар қиммат нархларда, ҳар бир тонна уч миллион сўмдан тўлаб берилган бўлса, 20 фоизи дон корхоналари омборларида сақланган ҳолда, биржа савдолари орқали сотилиб фермерларга тўлаб берилмоқда. 
Ўтган йили етиштирилган ғалла ҳисобига имтиёзли кредит маблағларидан 16 млрд.сўм қарздорлик ҳанузгача осилиб қолган бўлса, жорий йилда имтиёзли кредит ресурсларидан бўлган 21 млрд сўм қарздорликлар тўлиқ қопланди ва яна қўшимча              27 млрд.сўм маблағ фермерларимизга тўлаб берилади.
Шу билан бирга ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига айниқса, ёшларга бериш орқали сувсизликка чидамли ва кам сув талаб қиладиган сабзавот, полиз, дуккакли, мойли экинлар навлари ва дурагайларини такрорий экин сифатида экиш бошлаб юборилди.
Азиз ҳамкасблар! Фидойи фермерлар!
Ғўза парваришида ҳам ҳосил тақдирини ҳал қиладиган паллага етиб келдик. Агар биз ҳозир бирлашиб зудлик билан тегишли агротехник тадбирларни амалга оширмасак пахтачилик бўйича олдимизга қўйилган марраларга эришишимиз қийин бўлади.
Шундан келиб уста пахтакорларимиз билан кенгашган ҳолда туманимизда ғўза парвариши бўйича “Фавқулотда зарбдор 30 кунлик” (15 июлдан 15 августгача) эълон қиламан.
“Фавқулотда зарбдор 30 кунлик”да яна 30 фоиз қўшимча пахта ҳосили етиштириш бўйича комплекс агротехник тадбирларни амалга оширимиз лозим.
Бунинг учун “Чироқчи кластер” МЧЖи ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан қуйидаги тадбирларни бекаму кўст амалга оширишни сўрардим. 
Жумладан;  
Биринчидан, барча ғўза майдонларини ҳар бир фермер хўжалиги ва контурлар кесимида ғўза майдонларини “яхши”, “ўрта” ва “қолоқ” майдонларига ажратиб, ҳар бирига контурлар кесимида алоҳида агротехник тадбирлар белгиланишига эътибор қаратиш;
Иккинчидан, барча культиваторларни тракторларга тўлиқ тақиб, органлари балиқ-сирти қилиб ўраб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказиб,отряд усулида эрта тонгдан (соат 500дан 2000 гача) кечгача ишлатиш, иш унумдорлигини 2 мартага ошириб, кунига 8-10 гектарга етказиш;
Учинчидан, культиватор механизаторлари, ғўза чеканкаси ҳамда дала ишларида қатнашаётган ишчиларга ҳар 5 кунда иш ҳақини дала бошида нақд пул шаклида бериб бориш;
Тўртинчидан, культиваторларга белгиланган тартибда етарли миқдорда узликсиз ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб берилишини таъминлаш ҳамда культиваторларнинг даладан чиқиб кетмасдан, сифатли культивация қилиш учун “наряд” тизимини йўлга қўйиш;
Бешинчидан, “қолоқ” фермер хўжаликлари рўйхатига киритилганлар билан алоҳида ёндошув асосида “Фавқулотда зарбдор 40 кунлик”да ҳар бир сектор раҳбарлари томонидан йўл харита ишлаб чиқиб шахсан тасдиқлаб туман ҳокимлигига тақдим этиш;
Олтинчидан, бир кун муддатда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудуд ва секторларда суғориш штабларини ташкил қилиш;
ҳар 5 гектар ғўза майдонга 1 нафардан сувчиларни жалб этиш ва далани бошида сувчиларни дам олиш учун зарур шарт-шароит яратиш;
ажратилган сув ресурсларини биринчи навбатда тўлиғича пахта майдонларига йўналтириш ҳамда қўшимча сувчиларни жалб қилган ҳолда фақатгина шарбат усулида суғориш;
ғўзани тунда суғоришни ташкил этишга ва шарбатсиз суғормасликка, сувни эгат оралатиб, кўллатмасдан ва оқова чиқармасдан, коллектор-дренажга ташламасдан гектарига 800-1000 м3 сув билан суғориб, сувдан мақсадли ва оқилона фойдаланишга  алоҳида эътибор қаратиш;
“Чироқчи Кластер” МЧЖи раҳбаридан сувчиларни резин этик, фонар ва бошқа зарур бўладиган воситалар билан белгиланган тартибда таъминлаш;
Еттинчидан, ҳар бир гектар ғўза майдонларига камида 3 тоннадан маҳаллий ўғит чиқарилишини таъминлаш;
Саккизинчидан, ғўза чеканкасини 25 июлгача тўлиқ якунлаш;
Тўққизинчидан, ғўза зараркунандаларига қарши курашда ҳар гектарига 3 граммдан трихограмма, 30 кун муддатда 1 мингтадан олтинкўз каби биомаҳсулотлар кенг фойдаланиш ва пахтани бугунги кундаги иссиқ ҳаводан сўнг стресдан чиқариш мақсадида биостюмляторлардан тизимли равишда фойдаланишингиз сўралади.
Албатта, бу ишларни ташкил этишга ҳудуд сектор раҳбарлари ўзлари бош бўлиб, ўз ҳудудларидаги ишчи гуруҳларини ҳар куни график асосида ишлашини ташкил этиб, кунига камида 8-10 та фермерни даласида бўлиши ва агротехник тадбирларни ташкил этиши керак. Биз бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак албатта барча олдимизга мақсадларимизга эришамиз.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR