Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокимининг мурожаати!

--- 19-мар, 16:499 1 080
Азиз юртдошлар! Ҳурматли  чироқчиликлар!         

Дунё бўйлаб тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва Ватанимизда бу касалликнинг аломатлари қайд этилгани ҳукуматимиз томонидан кенг оммага эълон қилинди. Бу воқеа, албатта, юртдошларимизни ҳавотирга солиши табиий ҳол.Аммо ҳеч қандай саросима ёки хавотирга тушишга асос йўқ. 

Мамлакатимизда бевосита Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бу касаллик умуман вирусли касалликларга қарши:

1. Касаллик манбаини жиловлаш.


2. Юқиш йўлларини бартараф қилиш.


3. Юқтириш имконияти бўлган шахсларнинг иммунитет тизимини барқарор ушлаш билан боғлиқ барча жараёнлар тизимли ташкил қилинган. Жумладан, Чироқчи туманидаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган. 

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак бўлган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайман!

Туманимизда авваламбор, бозорларимизда маҳсулот мўл-кўл. Буни ҳамма билади ва бутун дунё бизга ҳавас қилади. Эслатиб ўтаман, туманимизда ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Шундай экан, ҳеч қандай вахима ва хавотирга ўрин йўқ. Айниқса, озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарининг кескин ошишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида туманда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Азизлар ҳеч қачон эҳтиёткорлик ва хотиржамликни йўқотманг!

Х.А.Джураев Чироқчи тумани ҳокими
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июль 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR