Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, фуқароларнинг ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари, оилавий тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.Чироқчи тумани ҳокими Х.Жураев тадбиркорлар билан галдаги учрашувида кичик бизнес субъектининг фаолиятида учраётган муаммоларга ечим изланди.
Бугун туман раҳбари тадбиркор Фарход Жураев билан учрашди. Тадбиркорнинг объектга борган туман раҳбарлари Ф.Жураевнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Учрашув давомида тадбиркорнинг карантин сабабли фаолиятини вақтинча тўхтаганлиги фаолиятини давом эттиришда муаммолар борлигини қунт билан тинглаган туман ҳокими муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топишга киришди.
Тадбиркорга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари тумандаги фермер хўжаликлари билан шартнома асосида хўжалик ер майдонларида ишлаши билан тадбиркорнинг бир муаммосига ечим топилди. Шунингдек, туман ҳокимининг кўмагида Ф.Жураев вилоят маркази ва қўшни вилоятларга ишлаб чиқарган хомашёсини олиб чиқиш учун махсус рухсатнома олишида юзага келган муаммо ҳам бартараф этилди.
Туман ҳокими Хуррам Жураевнинг тавсиясига асосан тадбиркор 1600 кг картошка уруғини ерга қаташни этадан бошлайди. Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мақсадида тадбиркор томонидан товуқ гўшти махсулотлари маҳаллий бозорларга арзон нархда етказиб берилиши ҳам йўлга қўйиладиган бўлди.
Учрашувда тадбиркорнинг шу каби муаммолари жойида ечим топди. Туман ҳокими айрим баҳсталаб масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.