Чироқчилик савобталаб тадбиркор эҳтиёжманд оиланинг уйини таъмирлаб берди. Туманнинг 4-сектор ҳудуди "Боғишамол" маҳалласида истиқомат қилаётган боқувчиси йўқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож "Аёллар дафтари"га киритилган О.Эшмўминованинг яшаш хонадони таъмирталаб аҳволда эди. Сектор раҳбари Ғанишер Карамановнинг қабулида уй-жойини таъмирлаш мақсадида мурожаат қилган О.Эшмўминованинг муаммоларига ечим топилди.
Бугун савобталаб тадбиркор Қобил Имомов 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ғанишер Карманов ҳамроҳлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож О.Эшмўминованинг яшаш хонадонини таъмирлаш учун керакли қурилиш материалларини харид қилиб, унинг хонадонига борди. Кутилмаган ташрифдан боши осмонга етган О.Эшмўминова меҳмонларни очиқ юз билан кутиб олди. Фуқаро, тадбиркор ва сектор раҳбари ўртасида бўлган суҳбат давомида тадбиркор Қ.Имомов оилани ўз оталиғига олишини ва таъмирлаш ишлари бошида ўзи туришини билдирди.
Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.