Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда аҳолининг электр-энергияси таъминотидаги тақчилликлар юзасидан норозиликлари бўйича турли хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Чироқчи туманида ҳолат ҳақиқатдан ҳам шундайми?
Апрель ойининг 8 санасидан 9 кунига ўтар кечасида ёғган қалин қор об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида туманимизнинг баъзи ҳудудларида электр-энергиясида чекловлар бўлгани рост. Туман ҳокимлиги бу масалага жиддий эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Электр-энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, туманимиз аҳолисини карантин вақтида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан авария содир бўлган манзиллар аниқланиб, муаммолар бартараф этилмоқда. Корхона томонидан олиб борилаётган амалий ишлар натижасида туманимизда электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайди. Электр-энергияси таъминоти барқарор ҳолатга тушиб, узилишларнинг кескин камайгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Истеъмолчилар томонидан электр лениялари яқинида экилган турли дарахтларнинг баҳор қори эгиши ва синдириши натижасида тармоқда узилишлар кузатилди. Синовли кунларда бор имкониятдан оқилона фойдаланиб, куну тун меҳнат қилаётган соҳа мутахассислари билан бирдам бўлиши, электр энергиясидан хавфсиз ва оқилона фойдаланишлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Апрелда ёғган қор натижасида жойларда кўзда тутилмаган авария ва носозликлар юз бериб, ҳақиқатдан ҳам, охирги кунларида ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар рўй берган. Бугунги кунга келиб эса аҳолига сифатли электр энергиясини етказиб бериш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ижобий ўзгаришларга эришилиб, тармоқдаги чекловлар бартараф этилмоқда, -дейди туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Шавкат Холов.