Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ижодкор-ёшлар билан учрашув

--- 29-янв, 17:139 2 017


Шу йилнинг 29 январь куни туман Халқ таълими бўлимига қарашли 79-сонли умумтаълим мактаби ижодкор ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, қишлоқ ёшларининг маънавиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида учрашув ўтказилди.

“Беш ташаббус – беш кунда” деб номланган ушбу ижодий учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари “Камалак” болалар ташкилоти раиси Мақсуд Очилов, туман маданият маркази раҳбари Ойбек Эшонов ва Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Феруз Шомуродов иштирок этдилар ва ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Учрашувда "Ижодкор ёшлар" шеърият тўгараги аъзоси Сардор Уроловнинг эришган ютуқлари ҳақида ўқувчи-ёшлардан Азиза Итолмасова ва бошқалар сўзга чиқишди. Шунингдек, бадиий кеча давомида мактаб ўқувчилари ўзлари қизиққан адабий жанрлар - айниқса, шеърият ва газета жанрлари бўйича қилаётган ижодий ишлари ҳақида ҳам сўз юритдилар.

Шу куни мактаб ўқувчи-ёшларининг қизиқишлари, хоҳиш-истакларига кўра, мактабда “Ёш ижодкорлар” пости тузилди. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR