Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Xодимларни иш билан таъминлаш ишлари тўхтагани йўқ!

murojaatlar 14-авг, 09:349 956
Жорий йилнинг 12 август куни “Telegram” ижтимоий тармоқларида Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органларидан бўшатилган ходимлар номидан Бюро органларида штатлар қисқарганлиги сабабли янги иш ўринларига жойлашиш муаммо бўлаётганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилган.
Президентимизнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини таколмиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан тегишли ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнати кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилган.
Мазкур Фармоннинг 4-бандида “электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади” деб белгиланган бўлиб, ҳозирда Бюро раҳбарияти ҳамда номлари қайд этилган таъминотчи корхоналар томонидан ўзаро ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қисқартиришга тушган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Қашқадарё “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Қашқадарё Ҳудудгаз” МЧЖга юборилган. Жорий йилнинг 13 август кунига қадар  Қашқадарё вилоят бошқармаси органларида хизмат қилган 40 нафар ходимларнинг ишга жойлашиши таъминланди. Улардан 35 нафари таъминотчи корхоналарда, 5 нафари бошқа ташкилотларда ўз иш фаолиятини бошлади.
Тегишли ходимларни таъминотчи корхоналар ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича доимий чоралар кўрилмоқда. 

Мажбурий ижро бюроси 
Қашқадарё вилоят бошқармаси


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР