Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Янги боғча иш бошлади

--- 05-фев, 14:339 1 415
Туманнинг Қахрамон маҳалласида 25 ўринли “Умида” номли оилавий нодавлат боғчаси ўз фаолиятини бошлади.


– Бугун хонадонимиз болажонларнинг шўх кулгулари овозига тўлди. Маҳалламиздаги 25 нафар болажонларни  оила боғчамизга қабул қилдик, – дейди  “Умида” оила боғчаси мудираси Озода Холбутаева. – Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилгандан сўнг ўтган икки йил ичида туманимизда 59 та оилавий боғчалар фаолияти йўлга қўйилди.


– Юртбошимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ туманларига бераётган эътиборидан биз, ота-оналар беҳад мамнунмиз, – дейди Шоира Норбекова. – Шу эътибор туфайли маҳалламизда яна битта  оила боғчаси фаолияти йўлга қўйилди. Янги муассасада болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Энди худди шаҳарлардагидек, бизнинг болаларимиз ҳам инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади. 
 
 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR