Бугун Чироқчи туманида Президентимиз топшириқлари бўйича ўта ночор ва ёрдамга муҳтож оилаларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмода. Тумани ҳокими Хуррам Жураев шахсан ўзи маҳаллалар кесимида кам таминланган, эҳтиёжманд оилалар сонини таҳлил қилиб ўрганди ва ёрдамга муҳтож оилаларга пандемия вақтида ёрдам қўлини узатиш истагидаги тадбиркорлик субъектларига биркитирди. Бундан кўзланган асосий мақсад, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларга «Саховат ва кўмак» умумҳалқ ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатишдир.
"Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида ҳар куни юзлар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етиб бормоқда.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак, барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда. Зеро, халқни рози қилиш, ҳар бир раҳбарнинг биринчи вазифасига айлангани учун одамлар синовларни енгиб, ҳар бир қилинаётган ёрдамлардан рози бўлмоқда.