Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Мен танлаган касб

--- 06-фев, 21:509 1 823

Туман ҳокимлиги, туман ДХХ ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида “Беш ташаббус беш кунда” шиори остида “Мен танлаган касб” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Эркин Арзиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Уктам Мухаммадиев ва туман ДХХ вакиллари қатнашишди.


Юртимизда амалга оширилган ишлар ҳақида “Асрларга тенг йиллар” номли видеоролик намойиш этилди. Видеоролик намойишидан сўнг сўз ҳамкор ташкилот вакилларига берилди.

Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар томонидан китоб ҳақида тайёрланган шеърлар, ҳикматли сўзлар айтилди ва ўқувчилар учрашув меҳмонларига ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларни беришди.

Саволларга берилган жавоблардан сўнг 3 нафар  иқтидорли ўқувчилар  ўз фикр-мулоҳазаларини инглиз ва рус тилларида баён қилишди.

Тадбир якунида қатнашчиларга эришган натижаларига кўра номинациялар белгиланди: “Чет тили билимдони”,“Энг иқтидорли  ўқувчи”, “Энг ташаббускор ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Энг ижодкор ўқувчи”, “Энг интилувчан ўқувчи”, “Теран фикр соҳиби”, “Ёш қаламкаш”, “Спортда юқори натижага эришган ўқувчи”, “Энг мазмунли савол соҳиби”.

Иқтидорли-ижодкор ўқувчилар ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва  эсдалик совғалари - бадиий адабиётлар билан тақдирланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР