Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Маҳалла раиси фуқароларига ҳисобот берди

--- 03-фев, 17:489 1 579

Маҳалла - жамоатчилик назоратини олиб бориш — халқ ҳаётидаги муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминловчи асосий буғундир. 


Бугун “Чироқчи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Момасулув Бердиқулова 2019 йилда амалга оширган ишлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида  маҳалла фуқароларига ҳисобот берди.

Ҳисобот йиғилишида турли йўналишлардаги ишлар ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳақида сўз юритилди. Уларни бартараф этиш бўйича кейинги режа ва аниқ мақсадлар белгилаб олинди. 

— Профилактика инспектори маҳалла посбони билан ҳамкорликда ҳудуднинг тинчлигини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида жонбозлик кўрсатиб келади, — дейди йиғин масъул котиби Шомурод Махматқулов. — Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган 2019 йил мобайнида 122 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.  «Гиёҳвандлик — аср вабоси», диний экстремизм билан курашиш каби мавзуларда маҳалла ёшлари иштирокида тадбир ва очиқ мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, ҳудуддаги 25 нафар нотинч оилалар билан уйма-уй кириб алоҳида суҳбатлашди. Маҳалладаги 8 нафар тарбияси оғир ёшнинг бандлигини таъминлашга кўмак­лашди.

Йиғилишда профилактика инспекторининг келгусида амалга ошириши керак бўлган вазифалари белгилаб олинди.

Мана шундай ҳисобот йиғилишларида ғалвир сувдан кўтарилганидек, ҳудудлардаги муаммо ва камчиликлар ҳам кўзга ташланади. Шунингдек, мутасаддиларнинг фидойилиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши ёки панжа ортидан қараб, қўл учида меҳнат қилаётгани ойдинлашади.


— Маҳалламизда 3336 нафар фуқаролар истиқомат қилади, — дейди маҳалла раиси М.Бердиқулова. – Уйма-уй юриб, кам таъминланган, кам даромадли оилалар аниқланиб, уларга маҳалла томонидан ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Хусусан, 72 нафар кам даромадли фуқароларга имтиёзли кредит ажратилишига эришдик. Гулнора Холиқова, Зебо Мейлиевалар паррандачилик йўналишида имтиёзли 8 фоизли кредит олишган бўлса, маҳалланинг чевар аёллари Муқаддас Рахимова, Гулчехра Эшимова сингари фуқароларимиз эса имтиёзли кредит асосида ўзларининг тикувчилик цехларини очишди. Бу орқали ўзларининг иш билан бандлиги ва янги иш ўринлари яратилишига эришдик.

  Ўтган 2019 йил давомида маҳалла фуқаролари 850 миллионга яқин имтиёзли кредитларни ўзлаштириб ўз бизнесларига эга бўлишди ва кам даромадли оиладан тадбиркор оилага айланишди.

Ҳа, мутасаддиларнинг халқ билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказаётгани ҳам уларнинг тўғридан-тўғри халқ ичига кириб бораётгани, муаммоларини ечиш учун киришаётганидан дарак. Аммо маҳалла йиғинларига ҳисобот топшириш фақатгина режадаги ишларни эълон қилиш эмас, балки шу пайтгача амалга оширилган вазифалар мониторинги дейишимиз ҳам мумкин. Шу жиҳатлари билан у бошқа тадбирлардан бутунлай фарқ қилади. Йиғинлар томонидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши, давлат идоралари вакиллари ҳисоботларининг тингланиши инсон манфаатлари ҳимоясига, қонун устуворлигига замин яратади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR