Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Лангарда “Китоб ярмаркаси” ўтказилди

--- 10-фев, 19:299 1 511

Мамлакатимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини шакллантириш масалалари жамият маънавиятини ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлиб, миллат, давлатнинг келажаги, унинг дунёдаги ўрни ана шунга боғлиқ.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишининг қабул қилиниши ушбу йўналишдаги фаолиятни жадаллаштиришга, аҳоли, айниқса ёшлар орасида китоб мутолааси маданиятининг тарғиботини рағбатлантиришга имкон берди.


Лангар маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тутли қишлоғидаги 164-умумтаълим мактабида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва кенг аҳоли вакиллари қатнашдилар. Улар тадбир доирасида намойиш этилган  янги китобларни катта қизиқиш билан ўргандилар. Айниқса кўргазмага қўйилган ҳуқуқий, сиёсий ва бадиий йўналишдаги адабиётлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR