– Сўнги йилларда барча соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар кутубхоналарнинг ҳам жамиятимиздаги маънавий ислоҳотларда, аҳоли тафаккурини юксалтиришдаги ўрни ва ролини ошираётир, – дейди туман Ахборот кутубхона маркази мудири Орзигул Хайдарова. – Давр мазкур муассасаларнинг ишини замонавий асосда ташкил этиш, турли тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг янги шакл ва усулларини, кутубхона фаолиятининг замонавий йўналиш ҳамда воситаларини излаб топишни тақозо этмоқда. Барча ҳудудларда ахборот-ресурс марказларининг ташкил этилгани аҳоли, айниқса, ёшларнинг илмий, интеллектуал ва касбий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, ўқувчиларда китобга бўлган меҳрни янада кучайтириш мақсадида ўз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган кутубхоналар билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Хусусан, туман Ахборот кутубхона маркази мудири О.Хайдарова бугун 2-, 4- ҳамда 6-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Самимий рухда кечган очиқ мулоқотда кутбхона хизматидан фойдаланиш у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди.