Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев; Бу йил қишлоқ хўжалиги тизимида катта ислоҳотларни бошлаяпмиз.

--- 24-фев, 18:559 1 120
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль, жума куни, мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 
Давлатимиз раҳбарининг йиғилишда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мажлислар залида ўқув-семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокими ва ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ғанишер Хайдаров ва Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали директори ўринбосари Сувонқул Равшанов  тизимдаги шартномавий муносабатларни тўғри шакллантириш, маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспортчининг манфаати, мажбурияти ҳамда жавобгарлигини аниқ белгилаш муҳимлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Шунингдек, семинарда  мева-сабзавот кластерларини ташкил қилиш, бозорбоп маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлаш, экспорт ҳажми кенгайтириш борасида сўз юритилди.
Пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан қадамма-қадам воз кечиш масалалари ҳам семинарда батафсил муҳокама қилинди.
«Бу йил қишлоқ хўжалиги тизимида катта ислоҳотларни бошлаяпмиз. Фермерлар  бу масалани чуқур тушуниб етишлари шарт. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришини, манфаатдорликни оширмасак, фермерларда моддий манфаат иқтисодий ўсишга эришиб бўлмайди», — деди туман ҳокими Х.Жураев.
Ўқув-семинарда  кластерлар ва фермерлар  фаолиятида самарадорликни ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласида  ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, ер ажратиш борасидаги муаммолар ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Суғориладиган майдонлар талон-тарожига чек қўйиш, ҳар бир қарич ердан халқ манфаати йўлида самарали фойдаланиш зарурлиги семинарда таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР