Мамлакатимизда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлашнинг миллий тақвими шакллантирилган. Унга кўра, фарзандларимиз ўн хил юқумли касалликка қарши режа асосида эмланмоқда. Хусусан, қизамиқ хасталигига қарши эмлаш ишлари ҳам белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда, дейди, - Жонибек Худойназаров туман ТТБ ўринбосари.
Бундай чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда хавфли юқумли касалликлар, жумладан, полиомиелит, дифтерия, қоқшол қайд этилмаяпти. Вирусли гепатитнинг В тури, қизамиқ, қизилча, кўк йўтал, тепки каби эмлаш орқали бошқариладиган хасталиклар бўйича эпидемиологик вазият барқарор сақланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича қизамиқ, гул – ўткир юқумли касаллик; тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий интосикация, юқори нафас йўллари ва кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши ҳамда баданга қизил, йирик доғли тошмалар тошиши билан кечади. Қизамиқ ер юзида энг кенг тарқалган инфекцилардан, унга барча ёшдаги кишилар, асосан, ёш болалар берилувчан бўлади. Касаллик мавсумий бўлиб, куз-қиш ва баҳорда кўпроқ учрайди. Инфекция манбаи фақат касалланган одам ҳисобланади, соғлом киши организмига вирус нафас йўллари орқали тушади.
Жорий йилнинг январь ойида навбатдаги эмлаш ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик доирасида 6 ойликдан 30 ёшгача бўлган тиббий кўрсатма асосида эмланмаш жадвалидан қолиб кетганлар қизамиққа қарши эмланади. Тадбирни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида вакциналар олиб келиниб, ҳудудлардаги поликлиникаларда етказилди.
Шифокорларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида касаллик ташхиси ва даволаш усуллари бўйича семинарлар ўтказилди. Туман бўйича 30 яқин эмлаш пункти ва эмлаш бригадаси ташкил этилди. Эмлаш жараёнида иштирок этадиган шифокорлар ва ҳамширалар иштирок этмоқда.