Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида жорий қилинган тизим ота-она меҳридан мосуво бўлиб келган мурғак қалблар ҳаётида тамомила янги саҳифа очаётгани қувонарли.
Ана шу тизим самарасида қўшни туманлардаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари сони етти нафарга қисқарди. Бу Чироқчи туманида дастлабки Оилавий болалар уйи ўз фаолиятини бошлагани билан боғлиқ.
Камол Тураев ва Насиба Худойбердиевалар оиласи бир-биридан ширин етти нафар болани тарбиясига олди. Хонадонда уларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.
Бугун Чироқчи тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси вакиллари болажонлар камол топаётган хонадонда бўлиб, улар билан суҳбатлашишди.
Алишер Абдурахмонов,Чироқчи тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири.