22 МАРТ – МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Юртимизда 22 март санаси “Маҳалла тизими ходимлари куни” этиб белгиланди. Жамиятда аҳоли осойишталигини ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катта. Юртимизнинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ бу ўзига хос институтининг мавқеини янада оширишда маҳалла тизими ходимлари фаолияти жамиятда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳукуматимиз томонидан маҳалла тизимига қаратилаётган юксак эътибор маҳалла фаоллари учун рағбат, уларнинг юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларининг ўзига хос эътирофидир.
Туманимизда ҳам маҳалла тизими фаолиятида янги давр бошланди. Эндиликда маҳалла ходимларининг иш кўлами кенгайиб, масъулиятлари янада ошиб бормоқда. Ҳар бир хонадон, ҳар бир фуқаро билан яқиндан ишлашни ўзларига мақсад қилиб олишди.
Фурсатдан фойдаланиб, “22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан барча фидойи касб ходимларини қутлайман. Умрингиз давомида соғлик-саломатлик, ишларингизда шижоат ва ғайрат, фикру-хаёлингизда юрт равнақи доим ҳамроҳ бўлсин.
Яна бир бор барчангизни касб байрамларингиз билан муборакбод этаман.
Хуррам Жураев Чироқчи туман ҳокими