Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Чироқчи туманига ташриф буюрди

--- 26-мар, 16:509 1 325

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Чироқчи туманига ташриф буюрди. Вилоят раҳбари дастлаб, Чироқчи деҳқон озиқ овқат бозорида карантин вақтида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.Вилоят ҳокими бошчилигида  туман сектор раҳбарлари бозор бўйлаб савдо расталарини айланиши давомида сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашишди. Бозор-учар қилиб юрган харидорлар ва сотувчилар бозордаги нарх-навонинг доимгидек эканлигини билдириб ўтишди. Бозорлар ва дўконлар фаолияти ҳар доимгидек давом этмоқда. Вилоятимизнинг озиқ-овқат захираси ҳам етарли даражада.Вилоятимиз раҳбари ташрифи давомида Наврўз чойхонасига борди. Мазкур чойхона айни кунларда ташкилот, корхона  ва муассасалар шунингдек, аҳоли хонадонларига буюртма асосида ўзбек миллий таомларини етказиб бермоқда. З.Мирзаев буюртма асосида фуқароларга етказиб берилаётган таомлар ва хизмат кўрсатиш сифати ҳамда нарх-наволари билан яқиндан танишиб, чойхона раҳбариятига ўзининг тавсияларини берди.Туман марказидаги Хонжон кўчаси, Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори олдида машиналар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли қурилиш ишлари бошлаб юборилган. 
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан айни кунларда мазкур йўлни икки қатнов қисимга ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қурилиш ишлари билан бориб танишди ва сектор раҳбарларига ишларни янада жадаллаштириш кераклигини таъкидлади. 
Ушбу лойиҳа орқали бир неча йиллардан буён туман аҳолисига ноқулайлик тўғдириб келаётган тирбандлик ва автотураргоҳ муаммоси ҳал этилади. 







Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР