Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишларни бартараф этишга қаратилган ишлар тўхтовсиз давом эттирилмоқда
Кеча хабар қилганимиздек, ноқулай об-ҳаво шароити баъзи электр тармоқлари ва қурилмаларида таъмирлаш-тиклаш ишлари заруратини келтириб чиқарди. Натижада вилоятимизнинг айрим МФЙлари ҳудуди электр таъминотида вақтинчалик узилишлар юзага келди.
Ушбу ҳолатлар асосан шамол, ёмғир ва кучли қор ёғиши натижасида дарахтларнинг бутунлай ёки қисман синиб электр узатиш тармоқларига тегиши натижасида келиб чиқди. Электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан об-ҳавонинг инжиқлигига қарамасдан электр таъминотини тиклашга қаратилган ишлар бир дақиқа ҳам тўхтатилмай давом эттирилди.
Айни вақтда ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш ва электр тармоқлари ҳамда қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.
Истеъмолчилардан электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун узр сўраймиз.
Шунингдек, ушбу ишларни имкон қадар тез фурсатларда якунлаш чоралари кўрилаётганлиги ва назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати