Чўмилиш мавсуми - чўмилиш учун йилнинг май ва сентябр ойи мобайнидаги давр энг қулай вақт хисобланади.
Сувда оммавий дам олиш жойларидан фойдаланишда хавфсизлик чоралари
Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойлари сифатида фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлмаган дарё, канал, куллар, бошка сув хавзаларида чўмилиш тақиқланади.
Фуқароларга куйидагилар тақиқланади: тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган белгилар ўрнатилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошка кичик ўлчамли кемалар якинига сўзиб бориш, техник ва огохлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошка максадларда фойдаланиш;
сакраш учун мосланмаган иншоотлардан хамда чуқурлиги ва тубининг холати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
алкоголли махсулотларни истеъмол қилиш ва маст холатда чўмилиш;
сувда шунғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлик ўйинларни ташкил этиш;
вояга етмаганларни назоратсиз колдириш;
эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш.
сув хавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки сувга ташлаб юбориш;
овкат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
товуш баландлиги 90 дБдан ортик бўлган кучли овоз чиқариш курилмаларидан фойдаланиш;
конунга зид бошқа хатти-харакатларни содир этиш.
Чўмилиш-болалар ва катталар учун чиниқишнинг асосий омили саналади. Чунки, сув энг кучли ва самарали чиниқтирувчи восита. Сув организмда қон айланишини яхшилайди, оксидланиш жараёнини фаоллаштиради, асаб ва мускул тизимларининг тонисини оширади. У тана, оёқ мускуллари елка камарининг бир меъёрда ривожланишига, нафас олиш тизимига яхши таъсир этади. Одам кўп шамолламайдиган бўлади, сўзишни билган одам ариқ, кўл, дарё, денгиз соҳилларида ёзда мазза қилиб чўмилиши мумкин. Шунинг учун сўзишни ёшликдан, болаликдан ўрганиш зарур ва шундагина сўзишда учрайдиган фавқулодда вазиятлар, фалокатлар ва хавф-хатарларни олдини олади.
Чўкиш деб-нафас олиш органларининг турли суюқликлар, асосан сув билан тўлишига айтилади. Чўкиш оқибатида ҳаётий муҳим органларининг (нафас олиш, қон айланиш органлари, марказий асаб тизими) функцияси бўзилади ва кўпинча ўлим билан тугайди.
Бундай ҳодисаларни юз бермаслиги учун, авваломбор чўмилиш қоидаларига қатьий риоя қилиниши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли, шамол бўлмаган пайтда хаво ҳарорати +20-25 градус, сув ҳарорати +17-19 градусдан кам бўлмаган шароитда чўмилиш тавсия этилади.

Сувда чўкаётган одамни қутқариш учун қутқарув анжомлари ва қайиқлардан фойдаланилади, лекин ҳар доим хам қутқарув анжомлари бўлавермайди. Бундай чоғларда чўкаётган одамни қутқаришда хавфсизлик чораларини билиш талаб этилади. Агар чукаётган одам хушини йўқотган бўлса уни сувда олиб чиқиш анча қулай бўлади, лекин хушини йўқотмаган одамни қутқариш, қутқарувчига хам катта хавф туғдиради. Чунги чукаётган одам саросима ва вахимага тушган холда қутқарувчига қаттиқ ёпишиши ва уни хам сув остига тортиб кетиши мумкин. Шунинг учун хам чукаётган одамни чангалидан чиқиш ва қуттқариш усулларини ўрганиш лозим. Ўлим ҳолати фақатгина сувда эмас, балки жабрланувчи сувдан олиб чиқилгандан сўнг хам кузатилиши мумкин (юрак тухташи, марказий асаб тизимидаги кескин ўзгаришлар, ўпкани шишиши ва оғир пневмония натижасида).
Реанимацион тадбирларнинг ижобий натижаси уларни тўғри ва ўз вақтида кўрсатилишига боғлиқ. Шунинг учун ушбу тадбирларни қирғоқдан олиб чиқилгандан кейин эмас, жабрланувчини сувда олиб чиқиш вақтидан бошлаш лозим. Чунки бу пайтда амалга оширилган бир неча сунъий нафас олдириш хам жарбланувчи соғлигини яхшиланишини тезлаштиради.

Статистиканинг кўрсатишича, кемалар ҳалокати пайтидагига қараганда, чўмилиш пайтида кўпроқ одам халок бўлади. Сўзишни билиш хавфсизликка кафолат бера олмайди.
Очиқ сув хавзалари чўмилувчиларга хар доим хавф туғдириб туради. Сўзишни билмайдиган одам сувга тушиб қолиши, қирғоқдан узоққа сўзиб кетиши ва чарчаб қолиши мумкин.
Сўзиш вақтида сизни кучли оқим узоққа олиб кетиши ёки сув ўтларга ўралиб қолишингиз мумкин. Хавфсизлик чораларига амал қилганда ушбу вазиятларга тушиб қолмайсиз.
Эхтиёткорликнинг бир неча оддий турлари чўкувчилар сонининг
камайишига сабаб бўлади:
Агар сўзишни яхши билмасангиз, шиширилган матрас ва айланаларга ишонманг;
Саросимага тушиш чўкиб кетишнинг асосий сабабларидан бири эканлигини унутманг, саросимага берилмай орқага ётиб чуқур нафас олинг, қўл оёқларни енгил харакатга келтиринг, вазмин одам чукмаслигига амин бўлинг;
-Сузаётганда чарчашнинг биринчи белгиларига эьтибор бериш;
-Нотаниш жойларда сувга бош билан ташламанг ва чўмилманг, саёз жойларда узоққа сузманг;
-Маст ҳолларда қаттиқ шамолда чўмилманг ва қайиқда сузманг.
Чўмилишдан олдин ўзингизга: Чуқурлик қанча, сув тагида хавфли буюмлар (нарсалар) борми? Сувнинг харорати қандай, оқим, сув қуйилиши, орқага қайтиш жойлари борми, хавфли балиқ ёки жонивор йўқми?- деган саволларни беринг.
Агар бегона жой бўлса, бу саволларга жавобни, албатта, топиш керак. Бундан ташқари қутқарув воситалари ва уларни зарур бўлганда ишлатиш мумкинлигини текширинг. Қайиқ, қутқариш айланаси, арқон ёки узун таёқ, бу-чўкаётган одамни ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур воситалардир.
Сув тагида узоқ қолишга ҳаракат қилманг, сув тагига шунғишга қизиқувчи одамлар, сувга ташлашдан олдин бир неча марта чуқур нафас олади. Бунда қон кислород билан туйинади ва сув тагида қолса булади. Лекин баъзида бу тескари натижа беради: Одам тусатдан хушини юқотиб, ёмон вазиятга тушиб қолиши мумкин.
Агар сиз сўзишни билмай, сувга тушиб қолсангиз, юзингизни тепага қаратиб сувда ётинг, қўлларингизни ёйиб иложи борича чуқур ва секин нафас олинг. Тик турган ҳолатда оёқларингиз билан педални айлантиргандай ҳаракат қилинг. Агар чарчасангиз сув юзасига орқа билан ётиб олинг. Яна бир йўли-чуқур нафас олиб юзингиз билан сувга шунғиб, қўлларингиз билан тиззаларни қучоқлаб, танангиз билан қисинг, сувга секин нафас чиқаринг, кейин яна чуқур нафас олиб, шу усулни такрорланг. Агар сизни оқим олиб кетса, ёнга ҳаракат қилиб, қирғоққа қараб сўзинг, тўлқин урилишларини енгиш учун тулқин қайтганда дам олинг, харакат қилганда тулқин билан бирга фаол сўзинг.

Чукканда биринчи ёрдам:
Чукаётган одамни тинчлантириб, елкангиздан махкам ушлашга унданг.
Чукаётган одам ўз ҳаракатларини назорат қила олмаётган бўлса, ёнига сўзиб бориб сувга шунғиб орқасидан кўтариб қирғоққа чиқаринг.
Агар чукаётган одам сизнинг қулингиз, буйнингиз, оёқлариздан ушлаб қолса, дарҳол шунғиб жабрланувчини сизни қуйиб юборишига мажбур қилинг.
Агар чукаётган бехуш булса жағидан ушлаб қирғоққа олиб чиқинг, бу вақтда унинг боши сув юзасида бўлиши керак. Агар одам чўкиб кетса уни сув тагидан излаб хаётга қайтириш ҳақида уйламанг. Қирғоққа олиб чиқилган жабрланувчининг биринчи бўлиб ўпкасини сув ва бошқа нарсалардан тозалаш керак. Бунинг учун унинг тиззаларини букиб, ётқизинг ва қусишга мажбур қилинг. Сўнгра жабрланувчини елка билан ётқизинг ва оғиз бурнини тозаланг ва зарур бўлганда реанимация тадбирларига киришинг, ўтказилган тадбирлардан сўнг жабрланувчини иссиқроқ ўраб тезда шифохонага юборинг.
Чўмилиш ва сузиш хавзаларининг сони ортмоқда. Бироқ шунга қарамай аҳолининг чўмилиш учун мўлжалланмаган жойлар, дарё, сой, канал ва ариқларнинг хавфли жойларида чўмилиш холатлари учраб турибди. Тиббиёт ходимларининг айтишича, ушбу хавзалардаги ифлосланган сув ўткир ичак инфекцияси, гепатит, ичбуруғ, ичтерлама каби хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бу айниқса болалар саломатлиги учун жуда хавфлидир.
Ўтган 2019 йил мобайнида вилоят бўйича фуқаролар томонидан чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида бир қанча фуқаролар чўкиб кетиш ҳолатлари кузатилган. Шундан ота оналарининг эътиборсизликлари оқибатида ёш болалар ҳам чўқиб кетиб қайтиб чиқмаган. Ота оналар ва ёши катталардан шуни илтимос қилиб қолардим очиқ сув хавзаларида чўмилишда хушёр бўлиш, бу борада сувда чўмилиш қоидаларига амал қилиш, сувда ўз хавфсизлигини таъминлаш ва фарзандларни чўмилиш тақиқланган очиқ сув хавзаларида чўмилмаслигини назорат қилиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлаш хар биримизнинг зиммамиздаги инсонийлик бурчимиздир.

А.Пўлатов,
О.Жахбаров,
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари.