Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Уйда қолинг. Томорқангизга меҳр беринг!

--- 10-апр, 17:339 1 327
Апрелда ёғган қалин қор кўплаб тумандошларимизнинг томорқасига эккан ниҳолларига зарар берди. Хавотирга ўрин йўқ. Туманимизнинг Паканди маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар кўчат етиштириш ҳадисини олган. Халқимиз азалдан ҳар қарич ернинг қадрига етиб, ундан ризқу-насиба ундиради. Шу боис, томорқани хазинадек эъзозлайди. Айниқса, бугун дунёда коронавирус пандемияси авж олаётган бир пайтда унинг қадри янада ошмоқда. Зеро, кундалик эҳтиёжга зарур бўладиган озиқ-овқатнинг аксарияти айнан шу бир парча ерда ундирилади. Шундай экан, юртдошларимиз бугун ўз томорқасига меҳр ва эътибор берса, фақат ютади. 
-Бугун маҳалламизда 413 та хонадон соҳиблари ўзларининг 10 сотихли томорқасининг 7-8 сотих майдонида плёнка остида турли полиз экини кўчатларини етиштиради. Бу билан улар рўзғорига мавсум давомида 10-15 миллион сўм даромад олиб келади. Шунингдек, пакандиликлар томонидан етиштирилган кўчатларга қўшни туманлар ҳатто, Самарқанд вилоятида ҳам талаб юқори, - дейди Паканди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Бойматов.

Ислом Яллаев-Юртдошларимиз томорқасида меҳнат қилиб, эртанги кунининг ғамини кўриши керак. Уйимиз олдидаги томорқа кўп йиллардан бери турмушимиз фаровонлигининг манбаига айланган. Иссиқхонамиз ҳам бор. Унда айни пайтда кўплаб экинлар униб чиқиб, баравж ўсмоқда.
Ҳар йили олма, узум, нок, ўрик, олча ва бошқа мевалардан мўл ҳосил оламиз. Картошка, сабзи, пиёз, бодринг, помидор ва кўкатлар етиштирамиз. Аввало ўзимизга, ортганини эса бозорга чиқарамиз. Бу билан эл фаровонлигига ҳам ҳисса қўшамиз. Хуллас, томорқа ризқ-насиба манбаи.

Зулфия Тураева
-Йигирма йилдан бери томорқадан унумли фойдаланамиз. Айни пайтда 10 минг туп турли экинлар кўчатлари етилган кўчатхонамиз бор. Хонадонимизнинг асосий даромади шундан. Ҳатто водий томонлардан ҳа ўсимлик ва бир қанча гулларнинг уруғини келтирганмиз.
Албатта, буларнинг барини юзага келтириш осон эмас. Айниқса, қишда кўчатларни совуқдан сақлаш керак. Меҳнатдан қочмасанг, ҳаммаси жойида бўлади. Яширмайман, шундан уйимизга йилига 15-20 миллион сўм даромад кираяпти.
Айни пайтда бодринг, помидор, булғори қалампир кўчатларини етиштириб, бозорни таъминлаяпмиз. Кўпинча одамлар уйимизга келиб олиб кетишади.
Мухтасар айтганда, айни коронавирус туфайли амал қилинаётган карантин пайтида кўплаб юртдошларимиз вақтини ва меҳрини томорқаларига сарфлашаётгани таҳсинга сазовор. Зотан, бу билан ҳам уйдаги вақтимиз мазмунли ўтади, хам эртанги фаровонлигимизни таъминлаймиз.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR