Чироқчи туманида пахта парваришига эътибор, ҳосилни кутилаётган иссиқ ҳаводан сақлаш, ғўза кўчатларини ўз вақтида суғориш, белгиланган тартибда агротехник тадбирларини ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳудудидаги фермер хўжаликлари даласида тумандаги барча қишлоқ хўжалик ташкилотлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари, Чироқчи тумани ҳокими Х.Жураев ва сектор раҳбарлари иштирок этди. Ғўза парваришида ҳар бир карта ёки участканинг намлик шароитлари (тупроқ тури, унумдорлиги, ер ости сувларининг жойлашиши, шўрланиш даражаси) ва экилган навнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, кўчат қалинлигини тўғри белгилаш ва суғориш ишларини ўз муддатида бажариш жуда муҳим омил эканлиги тушунтиририлди.
Шунингдек, ғўза ривожига жиддий таъсир кўрсатиши сабабли мавжуд барча култиваторларни отрядларга бириктириб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ва ягоналаш ишларини тўлиқ якунлаш, ғўза зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши кимёвий ишлов, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Семинар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.