Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

МИБ ЧИРОҚЧИ ТУМАН БЎЛИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН 22 ТА ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

--- 08-июн, 19:169 1 823

Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланиши бўлиб ҳисобланган. Аммо бугунги кунда бу масъулиятни англамай, фарзандини ўйламай ажрашиб кетаётган оилалар ҳам бор, афсуски. Ўз фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлайдиган оталар эса алоҳида бир мавзу.
Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Чироқчи туман бўлими ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан бир қаторда бевосита ўз вазифасига кирмаса ҳам, келажагимиз эгаларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Бюронинг Чироқчи туман бўлими томонидан 22 нафар оилаларни ҳуқуқий тушунтиришлар орқали яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг 12 нафари айнан май   ойида яраштирилган.
Айни шу пайтда болаларнинг хурсандчилигини, юз-кўзларидаги табассумни тасаввур қилиб кўринга?! Улар энди бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаяди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR