Тумандаги 1-секторга қарашли "Умакай" маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан тадбиркорнинг синовли кунларда қилган эҳсони маҳалладаги ўнлаб кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар бепул тарқатилди. Кам таъминланган, қаровчиси йўқ оилаларга гўшт, ёғ, гуруч, совун каби озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёж моллари тарқатилмоқда. Бу ҳақда маҳалла раиси Абдухалил Қурбонов хабар қилмоқда.Оилавий шароити оғир Гўзал Журақулова қўлини дуога очиб, шундай оғир кунларда ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга, давлат ва жамоат ташкилотларига, саҳоватпеша инсонларга ташаккур айтиб, соғлик-саломатлик, юртимизга тинчлик тилади. Дунё бўйлаб ёйилган бу офатнинг тезроқ чекинишини сўради.