Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Мўжаз ерга меҳр берсак мўжиза яралади

--- 20-апр, 19:059 1 523

Ҳар бир хонадоннинг томорқадан унумли фойдаланиши, аввало ўша оиланинг дастурхони тўкин, иқтисодий аҳволи яхшиланиб, турмуши фаровон бўлишида қўшимча манба ҳисобланди. Қолаверса, томорқада меҳнат қилиши оила аъзоларнинг ўзаро аҳилигига, меҳр-оқибатли бўлишига шу орқали оила мустаҳкамлигига асос яратилади.Агар эътибор қилган бўлсангиз, томорқадан оқилона фойдаланаётган хонадонлар ўзининг кўркамлиги, файзу-баракаси, рўзғорининг доимо бутлиги билан ажралиб туради.
Мамлакатда озиқ-овқат тўкинлиги ва хавфсизлигини таъминлашда томорқанинг ҳиссаси катта, - дейди Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайланган депутат Чироқчи тумани Кўкдала маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умар Жулбулов. - Айни кезларда томорқа ривожига кўрсатилаётган эътибор ва моддий кўмак ҳар қачонгидан юқори.
Шу сабабли хонадонларда яшовчи аҳоли томорқа самарадорлигию даромади ҳам шунга яраша бўлишини ҳис этган ҳолда самарали меҳнат қилишмоқда. 

✍В.Хусаинова
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR