Мудофаа ишлари Чироқчи туман бўлими бошлиғи Шухрат Суюнов бошчилигидаги юздан ортиқ волонтёрлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлардан ташкил топган дезинфекторлар аҳоли хонадонлари, ташкилот ва муассасаларни санитария талаблари асосида дезинфекция қилишмоқда. Шунингндек, улар...Кўнгилли ёшларнинг 30 нафари эса 3 та “Дамас” автомашинаси орқали манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини (ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз, макарон, шакар, товуқ, тухум ва нон) етказиб бериш ишларида ҳам фаоллик кўрсатишаётир.
Марказнинг кунлик иш кунида тумандаги 86 та маҳалла томонидан берилган рўйхат асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган. Кўнгилли ёшлар тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага кундалик энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга ҳам беминнат ҳисса қўшмоқда.“Бу ерда хизматда бўлган кўнгилли ёшлар волонтёрларимизнинг қилаётган ҳаракатлари беқиёсдир. Умуман, ижтимоий фаоллик бу туғма бўлишини алоҳида айтмоқчиман. Уларга раҳмат, маош ёки қандайдир лавозим керак эмас,- дейди туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шухрат Суюнов. Мен аҳолининг осойишталиги йўлида волонтёрларимизнинг дезинфекйия ишларида толмасдан ишлаётганининг гувоҳи бўлдим.
Булар бизнинг энг қаҳрамон волонтёрларимиз, чунки уларнинг меҳнати замирида хавфли вирус тарқалишининг олди олинмоқда.