Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз — Ватан учун!

--- 19-дек, 18:459 363
Чироқчида ҳам "Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз — Ватан учун!" шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ва спорт мусобақаларига старт берилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида 3 босқичли "Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз — Ватан учун!" шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ва спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган. 
Шу мақсадда бугун Чироқчи туманида ҳам мазкур тадбирларга старт берилди. Тадбирда туман ҳокими Нодир Эркаев иштирок этиб, бу каби ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган маданий-маърифий ва спорт мусобақаларини туманда ўтказишни тизимли ташкил этиш орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда янги истеъдод ва қобилият эгаларини кашф қилишдан иборат эканлигини таъкидлади.Жорий йилнинг 19-декабридан 2023-йил 20-мартга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган танловлардан кўзланган асосий мақсад ёшларимизнинг  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашув жараёнларини тезлаштириш ҳамда оммавий спорт ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янги бошқичга олиб чиқишдан иборатдир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР