
Маълумки, мамлакатимизда оилага муқаддас даргоҳ сифатида қаралади. Сабаби, унда умуминсоний ва миллий қадрият муносабатлари шаклланади.
Ана шу оиланинг энг асосий вазифаларидан бири – инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан улаб боришдан иборат. Соғлом турмушни издан чиқарадиган, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий омиллардан яна бири яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир.
Маълумки, ақли заиф, кар-соқов ва бошқа жисмоний нуқсонлар билан туғиладиган болалар асосан яқин қариндошлар ўртасидаги оилаларда кузатилади.
Шунинг учун ёшлар ўртасидаги эрта никоҳ ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш керак.
Ўтказилган тадбирда шу каби масалалар бўйича суҳбатлар ўтказилди.