Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жангга кирганимда 19 ёшда эдим

--- 01-май, 15:589 1 030

Бугун юз ёш билан юзлашаётган инсон учун ўткинчи дунё ҳою ҳаваси, молидан кўра, эътибор ва ғамхўрлик бирламчи ўрин тутади. Чироқчи тумани “Додиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Абдухолиқ  ота Боймиров ҳам ҳозирда ўзи, ўзи қатори бошқа нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромдан жуда мамнун. Бугун туман ҳокимлиги вакиллари Абдухолиқ бобо билан самимий суҳбат қуришди.
Келгувчилардан шод бўлиб ўзининг аскарлик дамларини эслаган отахон 1941-1945 йиллар ҳамда  қайта қуриш йилларида бошидан ўтказган воқеларни сўзлаб берди.
– Мен зобит бўлганман. Жангга кирганимда 19 ёшда эдим, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдухолиқ ота Боймиров. – Ўша замонларнинг нимасиниям гапирардим. Қанча юртларни, элларни кўрдим. Шу кунларга етказганига минг шукр. Мени йўқлабсилар сизларни Худо ёрлақасин.
Юз билан юзлашган Абдухолиқ ота ҳали бардам ва тетик ҳар куни отанинг саломатлиги Ҳайткул қишлоқ врачлик пункти ҳамширалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб турилади. Шунигдек, отага 21 турдаги зарур дори-дармон ва тиббий анжомлар берилди. Барчадан ўзининг дуо насиҳатларини аямайдиган, фарзандлари ва набираларининг эъзозида бўлган Абдухолиқ бобо хонадонининг фариштаси, дуогўйи бўлиб умргузоронлик қилмоқда.      
100 ёшни қаршилаётган фариштасуврат отахон. У биринчи жаҳон урушидан кейинги инқирозлар ва фашизмга қарши олиб борилган Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларидаги қирғинбаротларнинг тирик гувоҳи.
Суҳбатда ота сафдошлари ҳақида фашизм устидан қозонилган ғалабада ўзбек халқи кўрсатган қаҳрамонликларни яна бир бор ёдга олди. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР