Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Оила ҳаловати – улуғ неъмат

--- 15-май, 15:589 1 282

Бахтли оилалар туфайли бахтли жамоа вужудга келади. Чунки бахтли ота-оналар бахтли болаларни улғайтирадилар, бир-бирига меҳр қўйган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳр қўядилар.

Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир.
Оила – кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, фуқаролик жамиятининг таянч нуқтасидир. Бу муқаддас масканда инсон дунёга келади, айнан мана шу ерда у маънавий ва ахлоқий жиҳатдан камол топади.

– Ҳар бир инсон оилада камолга етади, ҳаётни оила орқали англайди ва улғайиб ўзи ҳам яна бир оила эгаси бўлади. – Бундан 17 йил аввал турмуш қурганмиз, – дейди Шерали Норматов. – Яратганга шукр, уч нафар фарзандимиз бор. Уларни ўқитиб, касб-ҳунарли, уйли-жойли қилиш, камолини кўришдек, бахт бўлмаса керак ота-она учун. Турмуш ўртоғим Мушарраф Нурқобилова мактабгача таълим ташкилотида мудира ўзим эса маҳалламиздаги касб-ҳунар коллежида ишлайман. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Меҳнатимизга, ҳаракатимизга яраша даромад қиламиз. Оиламиз тинч, рўзғоримиз бут.  Инсон учун оилавий хотиржамликдан улуғ неъмат йўқ экан. Оилангиз тинч, аҳил бўлса, ҳамма ишларингиз юришиб, барча мақсадларингизга етар экансиз.
Оила ҳаловати жуда улуғ неъмат саналади. Шу маънода оила ҳаётининг бахт-саодати ва хотиржамлигида эр ва хотин, қайнона ва келин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомаларига эътибор бериш лозим бўлади. Оила муҳитидаги юксак маънавий муҳитни ташкил этишда оила-аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR