Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Оилага эътибор келажакка, ўзлигимизга эътибордир

--- 15-май, 11:019 1 371


Ҳар бир инсон оилада камолга етади. Унинг келажакда қандай инсон бўлиб етишиши шу оиладаги муҳитга ҳар жиҳатдан боғлиқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, оилага эътибор – ўзлигимизга эътибордир. Оилани сақлаб қолмасак, биз ўзлигимизни йўқотамиз.
Мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини, уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамият фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Конституциямизда ҳам оила тўғрисида алоҳида боб ажратилиб, оила манфаатлари муҳофаза қилинаётганлиги ва оила мустаҳкамлиги тамойиллари белгиланиб, кафолатланганлиги бежиз эмас.
– Бугунги шиддатли ҳаёт ҳар бир оила аъзосидан маънавий комилликни талаб этмоқда, – дейди Инобат Содиқова. – Маърифий юксак оиланинг жамиятда ўрни баланд ва обрўли бўлади. Турмуш ўртоғим Нурмухаммад Астанаев суғурта компаниясида ишлайди. Етти фарзанд тарбиялаб, вояга етказдик. Ўзим айни пайтда Чироқчи туманидаги Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси вазифасида меҳнат қиламан. 
Халқимизга хос миллий урф-одат ва анъаналарнинг бардавомлиги, тарих ҳамда келажакнинг узвийлиги, асосан, оила билан боғлиқдир. Шу боис унинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказишда маҳалланинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Оила – жамият таянчи, кучли давлатнинг мустаҳкам пойдеворидир. Ҳар бир мамлакатнинг тараққиёти оилалар фаровонлиги, унда вояга етаётган фарзандларнинг соғлом ва баркамоллиги билан боғлиқ. Шу боис юртимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш, унинг жамият ҳаётида масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида намунали оилалар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR