Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов туманнинг Хумо, Обод ва Жар маҳалларида аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Депутат ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жойларда бўлиб, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда, одамларни қизиқтираётган масалалар ва мавжуд муаммоларни ўрганмоқда, уларнинг ечимини жойида иложи борича ҳал этишга кўмаклашмоқда.
Депутат учрашувларда аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир маҳалла ва хонадоннинг ўзига хос ижтимоий-маънавий муҳити, ҳудудга хос ютуқ ва камчиликлар, муамммоларни атрофлича таҳлил қилган ҳолда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрмоқда.
Ишчи гуруҳи аъзолари ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганиб туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида ўрнида ҳал этиш чораларини кўраётир.
Жар маҳалласида яшовчи Жавлон Шодмоновнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олишида ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди. Ж.Шодмонов паррандачиликни ривожлантиришни ният қилган. Унинг ташаббуси ва лойиҳаси бошқалардан бироз фарқ қилади. Жавлон Шодманов хонадонидаги мўжазгина ховлисида Колумбия давлатидан келтирилган "Индоутка" зотли ўрдак тури ва Ҳиндистондан олиб келинган "Брама" зотли товуқларни ва Япониядан келтирилагн тут дарахтларини маҳаллийлаштиришни мақсад қилган.
– Халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда Жар, Хумо, Обод маҳаллаларидаги 70 дан зиёд хонадонда бўлиб, 200 дан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказдик, – дейди Фарход Жуманов. 40 дан ортиқ фуқарога кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, банкнинг имтиёзли кредити эвазига иссиқхоналар қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди.