Чироқчи туман ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ва Санитария ва осойишталик маркази туман бўлими вакиллари ҳамкорлигида “Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори” масъулияти чекланган жамиятида карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида баъзи сотувчиларнинг санитария қоидаларига амал қилмаётгани аниқланиб уларга нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди.
Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Азизов деҳқон бозори фаолияти изчил тартибга солиниб, уларда хизмат кўрсатиш тизими замон талабларига мослаштириш кераклигини таъкидлади.
Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Азизов деҳқон бозори фаолияти изчил тартибга солиниб, уларда хизмат кўрсатиш тизими замон талабларига мослаштириш кераклигини таъкидлади.
Истиқлол йилларида юртимиз кўрки, дастурхонимиз тўкинлиги рамзи бўлган бозорлар қиёфаси тубдан ўзгарди. Замонавий усулда бунёд этилган деҳқон бозорларида сотувчию харидорлар учун барча шароитлар яратилди. Бозорлар нафақат савдо-сотиқ қиладиган, балки озодалиги, кўркамлигидан баҳра оладиган обод гўшаларга айланди. Бироқ бозор ҳудудида санитария талабларига амал қилмаслик киши дилини хира қилади. Айниқса бугунгидек, синовли кунларда.
Ишчи гуруҳ томонидан бозорда сотувчиларнинг кийиниш ва муомала маданияти, бозор расталари орасталиги, ҳудуднинг санитария ҳолати ҳамда радиоузел хизматининг сифати ҳам ўрганилди. Афуски баъзи сотувчиларнинг ўзбилармонлиги карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилмаслиги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш хусусида бозор маъмуриятига огоҳлантириш берилди.

Халқимизнинг маданияти ва турмуш даражаси бозорларимиздаги тўкин-сочинлик, озодалик, муомала ва нарх-навода яққол намоён бўлади.