Қашқадарё вилоятида айни кунларда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ғалла парвариши ва чигит экиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокими З. Мирзаевнинг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда. Тўрт сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда барча ишлар қатъий назоратга олинган.
Туман деҳқонлари пахта ва ғалла етиштиришда катта тажрибага эга. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили белгиланган шартномалар ортиғи билан уддалаб келинмоқда. Жорий йилда ҳам юқори маҳсулдорликка эришиш учун зарур агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш, парваришни белгиланган меъёрлар асосида бажариш каби юмушларга алоҳида эътибор қаратилаётир.
– Баҳор фаслининг илк ойлари ғалла парвариши, чигит экиш учун энг муҳим палла саналади, – дейди туман ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Актамали Бешимқулов. – Мавсумга кўрилган пухта тараддуд эса ғалвир сувдан кўтарилган чоғда, яъни йиғим-терим, ўрим пайтида хирмон юксак бўлишини кафолатлайди. Шунинг учун ҳам бу вақтда тадбирлар аниқ ва ўз вақтида бажарилиши зарур.
Отрядлар томонидан чигит экиш ишларини қисқа муддатларда ўтказиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Уруғлик чигитни далага етказиб бериш, экиш техникаларидан унумли фойдаланиш каби ишлар доимий эътиборда. Ишчи гуруҳ томонидан айрим ҳудудларда майса ривожи суст экани аниқланиб, минерал ўғитлар билан таъминланди. Агротехник тадбирларни сифатли бажаришга киришилди.
Мавсумда масъулиятсизликка умуман йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда баҳорги дала ишларига янада масъулият билан ёндашмоқда.

Актамали Бешимқулов ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи.