Маълум бўлишича, 2020-йил 385 та фермер хўжалиги ва 591 та томорқа эгалари 14 минг гектар майдонда тарвуз етиштирмоқда. Шундан 5 минг гектардан ортиқ майдонга экилган эртапишар тарвуз 10-майдан бошлаб сотувга чиқади.
Деҳқонларимиз етиштирган тарвуз Россия, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус каби 7 та давлатга экспорт қилинади. Деҳқонларимиз ўтган йили 25 минг тонна тарвуз экспорт қилган бўлса, бу йил 100 минг тонна тарвуз сотишни режа қилишган.Куни кеча Чироқчи туманининг Утмайли маҳалла фуқаролар йиғинида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар ва экспортиёрлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошчилигида ўтган очиқ мулоқотда республикамизнинг турли вилоятларидан Чироқчига келган экспортиёрлар Чиоқчида етиштирилган тарвуз-қовун ва полиз экини махсулотларини дунё бозорларига олиб чиқишни, хориж бозорларида Ўзбекистонда етиштирилган полиз экини маҳсулотларига талаб юқорилигини айтиб ўтишди.
Очиқ мулоқот ниҳоясида вилоят раҳбари бошчилигида Чироқчи туманига келган меҳмонлар лалми ерларда етиштирилаётган обиноввот тарвуз ва қовунлар парваришланаётган полиз экини далаларини айланишди.
Маъруф Пирназаровнинг айтишича, эртапишар тарвуз етиштирувчи деҳқонлар бир гектар майдондаги ҳосилдан 50 миллион сўмгача даромад қилади