Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Пиллачилик - даромад манбаи

--- 04-июн, 14:329 1 866

Туманимизда ипак қурти боқиб, пилла етиштираётган ва даромад олаётган юртдошларимиз талайгина. Хусусан, Галабек маҳалласида  яшовчи Мавжуда Хуррамова оила аъзолари билан биргаликда 25 грамм ипак қуртини парваришлаб, пилла етиштирмоқда. Пиллакорнинг 7 май куни олган ипак қурти шу кунга қадар тўртинчи уйқуга кирди ва ипак қурти пилла ўрай бошлади.
Ипак қурти боқиш жуда катта, меҳнат ҳамда масъулият талаб қилиши боис, уни парваришлашга кўп қўл кучи керак бўлади. Хўжаобод маҳалласида яшовчи Азиза Шамсиддинова турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан биргаликда ушбу машаққатли ишнинг уддасидан чиқишмоқда. Ҳар йили режадаги пиллани ортиғи билан топширадиган пиллакорнинг бу йилги ҳосилдан ҳам умиди катта.

Маҳалланинг ана шундай меҳнатсеварларидан бири Муқаддам Амирова ҳам ипак қурти парвариши билан шуғулланмоқда. Оилавий пилла етиштириш ишига киришган юртдошларимиз бу йилги режани ортиғи билан бажариш ҳамда кўпроқ даромад олиш ниятида кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилишмоқда. У оила аъзолари билан 8 май куни олинган 25 грамм ипак қуртидан мўл ҳосил олиш мақсадида астойдил тер тўкмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда ипакчилик соҳасини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳияти қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам янада ривожлантиришда муҳим омилдир. Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, жаҳон бозорида ипак маҳсулотларимизнинг салмоғини кўпайтириш ва уларнинг рақобатдошлигини ошириш учун давлатимиз раҳбарияти томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган. Ушбу имтиёзлар пиллачилик соҳаси, ипак қурти уруғи ва пилла етиштирувчилар, иккинчи томондан пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати учун катта имконият ва қулайликлар яратиб беради. Натижада пилла етиштириш билан банд аҳолининг моддий манфаатдорлиги ортади.

Пилла – бу даромад манбаи. Ҳозирги кунда бир қути ипак қурти боққан оила 1 миллион 200 минг сўмга яқин даромад олишга имконияти бўлади. Бундан ташқари, пилла режасини бажарган кам даромадли оилаларга Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 1 қути ипак қурти парваришлаган боқувчиларга пилла етиштиришдан олинган даромаддан ташқари 700 минг сўмдан қўшимча ҳақ олиши белгиланган.

Ҳозирда мазкур имкониятлардан самарали фойдаланаётган Галабек маҳалласидаги 45 нафар касаначига жами 51 қути ипак қурти парваришлаб пилла етиштириш учун берилган бўлиб, пиллакорларнинг ипак қуртлари уч ёки тўрт ёшига кирган, иш айни қизиган палла.  Туманимиздаги барча пиллакорлар ўзлари кутган мўл ҳосилни олиб, режани ортиғи билан бажаришларига ишонамиз.


Гулсора СУЛАЙМОНОВА,
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR