Туман пиллакорлари жорий йилда 212 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмонини яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилишга киришдилар.
Чироқчи туманида жорий йилда 3 минг 855 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 212 тонна хом ашё етиштириш режалаштирилган. Бунинг учун 22 та марказлашган инкубаториялар танланиб, 2 май куни уруғлар қўйилди. Қутидаги ипак қуртлари парвариши учун туман бўйлаб 2 минг 32 нафар қурт боқувчилар ишга ёлланганган.
10 майдан ипак қурти тарқатиш бошланган бўлса, бугунги кунга қадар 2150 қути ипак қуртлари 1300 та хонадонларга тақсимланди.