Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, унинг мустаҳкамлиги жамиятнинг тараққиёти билан боғлиқ. Бутун дунёда давом этаётган оилавий инқироз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, бу масалада ота-оналари қатори ёшларнинг ҳам улуши кўпроқ.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Чироқчи туман бўлими ва қатор мутасаддилар томонидан ўтган даврда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасидаги ажрим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ҳануз бу соҳадаги муаммоларимиз етарлича.
Бунга ёш оилалар вакилларининг никоҳга бўлган масъулиятсизлиги, фарзанд тақдирига бўлган лоқайдлик бир сабаб бўлса, ёш оилаларга маслаҳат бериб, уларга бош бўлиш ўрнига ғурур ва кибрга берилган, боласининг айбларини хаспўшлайдиган ота-оналардаги шошқалоқлик яна бир сабаб бўлмоқда.
Жумладан, бефарзандлик, хиёнат, моддий таъминот даражаси пастлиги, ишсизлик, ичкиликбозлик, ички ва ташқи миграция, касаллик, уй-жой масаласи боғлиқ муаммолар ҳам эндигина қурилган муқаддас қўрғонларни жар ёқасига етакламоқда. Аслида оила ҳақидаги қадриятлар ёшлар онгига болаликданоқ сингдирилиши керак эмасми...?!
Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш туман бўлими ташаббуси билан 3 та ажрим ёқасидаги ёш оилалар яраштирилди...
Бугунги кунда туманимизда 5000 дан ортиқ ёш оилалар бор. 2020 йилнинг 6 ойи давомида 750 та ёш оила никоҳи қайд этилди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ФХДЁ бўлими томонидан ёшларни онгли равишда оилага тайёрлаш, ёш оилалар ажрими олдини олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор лойиҳалар ўтказилмоқда.
“Ёш оилалар-давлат эътиборида” лойиҳаси шундай йирик лойиҳалардан бири. Жорий йилда лойиҳа доирасида ижтимоий-иқтисодий оғир ҳолатдаги 11 та ёш оилага психологик кўмак, 13 та ёш оилага ҳуқуқий кўмак кўрсатилди. 26 та ажрим ёқасидаги ёш оилалар яраштирилди.

Наргиза Хушвақтова,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахасиси.