Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани транспорт воситалари учун ёпилди

--- 09-июн, 13:539 2 691

Аввал хабар қилганимиздек,Чироқчи туманига коронавирус яна кириб келди. Хавфли вируснинг  тарқалишини олдини олиш юзасидан туманда бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 8 июнидан – «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига
 рухсат берилган эди. Туман ҳокими Х.Жураев ва ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқуловлар жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар ҳаракати карантин вақтида вақтинча тўхтатилиши хусусида Мустақиллик кўчасида ҳайдовчиларга тушунчалар беришди. 

Бугун, 9 июндан бошлаб Чироқчига кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, туманда барча турдаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Стационар постларда автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилотларда ишловчи ходимларнинг автотранспорт воситалари мажбурий равишда дезинфекция қилинади», – дейди туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқулов.

Туманга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

«Қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, «яшил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR